Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-1 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Евро-2016. Португалия — чорак финалда!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатида учинчи чорак финалчи жамоанинг номи аниқ бўлди. Португалия терма жамоаси қўшимча бўлимларда Хорватия дарвозасига ғалаба келтирувчи голни уришга муваффақ бўлди.

Тан олиш керак, бу ўйинда турнирдаги энг зерикарли баҳслардан бири бўлди. Ҳар иккала жамоа ёпиқ ўйин намойиш қилди, ҳеч ким таваккал қилишни истамади. Хорватлар тўпни кўпроқ назорат қилишди, аммо бу жиҳат уларга фойда келтирмади. Биринчи бўлимда терма жамоалар дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба бера олишмади.

Иккинчи бўлимда Чачич шогирдлари стандартдан ҳисобни очишлари мумкин эди. Ўнг қанотдан Срна жарима тўпи ўйинга киритди. Вида томонидан берилган зарба натижасида тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди.

Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, қўшимча бўлимлар белгиланди. Уларнинг иккинчисида жамоалар нисбатан очиқ ўйин намойиш қила бошлашди. Жумладан, Хорватия 3та ўта қулай имкониятни голга айлантира олмади. Бурчак тўпини ўйинга киритилган пайтда Патрисиу Пепенинг оёғига қоқилиб йиқилиб тушди. Вида 4 метрдан бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Орадан 3 дақиқа ўтиб Брозович майдон марказида Пепедан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва чап томондан жарима майдончасига кириб, дарвоза олдига узатма берди. Тўпни дарвозага буриб қўядиган футболчи топилмади.

Кейинги ҳужумда Перишич бош билан берган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди ва тўпни эгаллаган португалияликлар қарши ҳужумда ғалаба тўпини киритишди. Саншешдан узатма қабул қилган Нани чиройли пас билан Роналдуни бирга бир вазиятга чиқарди. Криштианунинг зарбасини Субашич қайтарди. Куарежма бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

Португалия чорак финалда Польшага қарши майдонга чиқади. Бу ўйин 30 июнь куни бўлиб ўтади.

Евро-2016, Нимчорак финал
Хорватия – Португалия 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 117 Куарежма.
Хорватия – Субашич, Чорлука (Крамарич, 120), Стринич, Срна, Вида, Модрич, Бадель, Ракитич (Пьяца, 110), Брозович, Перишич, Манджукич (Калинич, 88).
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Вильям Карвалью, Адриен Силва (Данилу Перейра, 108), Нани, Жоау Мариу (Куарежма, 87), Андре Гомеш (Саншеш, 50), Роналду.
Огоҳлантириш: Вильям Карвалью (78).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:34, 26.06.2016.
Ўқилди: 13259 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.