Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Евро-2016. Германия осонлик билан чоракфиналга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси Европа чемпионатининг нимчоракфиналида Словакия билан куч синашиб, осонлик билан, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим немисларнинг катта устунлигида ўтди. 8-дақиқадаёқ ҳисоб очилди. Тўп бурчакдан жарима майдонига етказилганда, ҳимоячилар уни қайтаришга муваффақ бўлишди. Қайтган тўпга етиб келган Жером Боатенг узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, пастки бурчакни аниқ нишонга олди!

Орадан бироз ўтгач, Шкртел жарима майдони ичида Гомесни қоида бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Бироқ Месут Ўзил уни аниқ амалга оширолмади. Дарвозабон Козачик тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг ҳам Германия ўйин суратини пасайтирмади. 43-дақиқада ҳисобдаги фарқ ошди. Дракслер чап қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб келди ва тўпни Гомесга узатди. Ҳужумчи эса яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол этди.

Иккинчи бўлимда ўйин йўналиши ўзгармади. Германия ташаббусни рақибга беришни ҳаёлига ҳам келтирмади. 63-дақиқада эса ҳисоб йирик кўринишга келди. Бурчакдан оширилган тўпни Хедира боши билан Дракслерга ташлаб берди. У эса яқин масофадан зарба йўллаб, тўпни осонлик билан дарвозага киритди.

Шундан сўнг, ҳакамнинг финал ҳуштагига қадар немислар ўйин тизгинини қўлдан чиқаришмади ва ишончли ғалаба қозониб, чоракфиналга йўлланма олишди.

26 июнь, Лилль, «Пьер-Моруа» стадиони

Германия – Словакия 3:0 (2:0)

Голлар: Боатенг (8), Гомес (43), Дракслер (63)

Амалга оширилмаган пенальти: Ўзил (14)

Германия – Нойер, Хуммельс, Боатенг (Хёведес, 72), Хектор, Кроос, Киммих, Ўзил, Хедира (Швайнштайгер, 76), Дракслер (Подольски, 72), Гомес, Мюллер.

Словакия – Козачик, Шкртел, Шкриньяр, Дьомбер (Салата, 84), Дюрица, Куцка, Грошовски, Вайсс (Грегуш, 46), Ҳамшик, Пекарик, Дюриш (Шестак, 64).

Огоҳлантиришлар: Шкртел (13), Киммих (46), Хуммельс (67), Куцка (90).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 26.06.2016.
Ўқилди: 6210 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8724]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3793]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3706]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3488]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2719]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2200]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1854]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1534]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1484]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик