Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Евро-2016 нимчорак финалида Исландияга қарши учрашувдаги (1:2) қўпол ҳаракати учун жазоланиши мумкин.
Учрашувнинг 58-дақиқасида юлдуз футболчи исландияликларнинг яримҳимоячиси Гилфи Торнинг юзига тирсаги билан урган. Учрашув ҳаками бунга эътибор бермаган.
Учрашувдан кейинги шов-шувлардан сўнг икки кун ўтиб баъзи ОАВ учрашувни синчиклаб ўрганиб чиқишди ва Рунининг қўполлигини пайқашди. Журналистларнинг фикрига кўра англиялик футболчи жазоланиши керак.