Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Денис Истомин «Уимблдон»даги 1 та ғалабаси учун 50 минг фунт стерлинг ишлаб олди

Баҳо:
+ | -

Катта дубулға туркумига кирувчи «Уимблдон» турнирининг 2016 йилги мавсумида иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин бугун — 30 июнь куни 2-босқич доирасида испаниялик Николас Альмагрога қарши кортга тушади.

Истомин мусобақанинг биринчи босқичида ЖАР вакили Кевин Андерсонни мағлуб этди. Теннисчи бу ғалабаси учун 30 минг фунт стерлинг ишлаб олди.

Африкалик ракетка устасини ортда қолдириш учун Денис Истомин беш сет кураш олиб борди. У дастлабки икки сетни 4:6, 6:7 ҳисобларида бой бериб, шундан кейингина камбек амалга оширди ва қолган уч сетни 6:4, 7:6, 6:3 ҳисобларида ўз фойдасига ҳал қилди.

Ўзбекистонлик теннисчи биринчи босқичдаги ғалабаси учун 10 рейтинг очкоси ишлаганди. Бугун эса унда 45 рейтинг очкогасига эга бўлиб олиш имконияти бор.

30 июнь куни Тошкент вақти билан 16:30 да Денис Истомин 50 минг фунтини 80 мингга айлантириш ҳамда учинчи босқичга йўл олиш учун испаниялик Николас Альмагро билан беллашади.

 Дунё теннис рейтингида Денис Истомин 116-ўринни эгаллаб турган бўлса, Николас Альмагро 47-поғонада бормоқда. Испаниялик теннисчи биринчи босқичда бразилиялик Дутра да Силвани 5 сет давом этган ўйинда мағлуб этганди.

Денис Истоминнинг «Уимблдон»даги энг яхши натижаси 2012 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда теннисчи 4-босқичга қадар етиб борган. Бу унга дунё теннис рейтигида 33-ўринга қадар кўтарилиб олиш имконини берганди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 17:00, 30.06.2016.
Ўқилди: 4402 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6711]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3863]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3360]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3249]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3100]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3041]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2734]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2580]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2577]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик