Кириш Регистрация

Ҳиндистонлик футболчи илк маротаба еврокубокларда ўйнади

Баҳо:
+ | -

Норвегиянинг “Стабек” клуби дарвозабони Гурприт Сингх Санду еврокубокларда ўйнаган дастлабки ҳиндистонлик футболчи бўлди.

Тарихий воқеа Европа лигасининг 1-саралаш босқичи доирасида ўтган Уэльснинг “Конна'c Куэй” (0:0) клубига қарши ўйинда юз берди.

Сингхнинг тарихий дебюти кўнгилсиз якунланди. Футболчи ўйиннинг 30-дақиқасида бармоғини синдириб олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

24 ёшли дарвозабон Ҳиндистон терма жамоаси сафида 12та ўйинда майдонга тушган.

 

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 21:56, 01.07.2016.
Ўқилди: 5817 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.