Англия Суперкубоги учун "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашувнинг асосий таркиблари маълум бўлди. Баҳс Кардиффдаги "Принсипалити" стадионида ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибга киритди. У Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол билан бирга ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади. Ҳужумда эса Антуан Семеньо, Эрлинг Ҳоланд ва Жереми Доку майдонга тушади.
"Арсенал": Райя, Уайт, Москера, Габриэл, Калафьори, Бруно Гимарайнс, Льюис-Скелли, Эдегор, Доуман, Цолис, Ҳаверц.
"Манчестер Сити": Доннарумма, Ҳусанов, Диаш (сардор), Гвардиол, О'Райли, Ковачич, Андерсон, Фоден, Семеньо, Ҳоланд, Доку.
Бу учрашув Энцо Мареска учун "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатидаги илк расмий баҳс бўлади. "Арсенал" Англия Премьер-лигаси чемпиони, "Манчестер Сити" эса Англия кубоги соҳиби сифатида Суперкубокда иштирок этмоқда.













