Кириш Регистрация
23/01 01:00 ПСЖ 4-2 Манчестер Сити
23/01 01:00 Милан 1-0 Жирона
23/01 01:00 Фейеноорд 3-0 Бавария
23/01 01:00 Реал Мадрид 5-1 Зальцбург
23/01 01:00 Спарта 0-1 Интер
23/01 01:00 Арсенал 3-0 Динамо Загреб
23/01 01:00 Селтик 1-0 Янг Бойз
25/01 00:45 Торино - Кальяри
25/01 01:00 Лас-Пальмас - Осасуна
25/01 18:00 Мальорка - Бетис
25/01 19:00 Комо - Аталанта
25/01 20:00 Брайтон - Эвертон
25/01 20:00 Борнмут - Ноттингем Форест
25/01 20:00 Ливерпуль - Ипсвич
25/01 20:00 Вулверхэмптон - Арсенал
25/01 20:00 Саутгемптон - Ньюкасл
25/01 20:15 Атлетико - Вильярреал
25/01 22:00 Наполи - Ювентус
25/01 22:30 Севилья - Эспаньол
25/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Ориф Маматказин: “Ижобий натижага эришишни истагандик”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” ва “Андижон” (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида андижонликлар бош мураббийи Ориф Маматказин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бугунги учрашувда ҳар икки жамоага ҳам очколар керак эди. Якунда бизга қараганда мезбонларга омад кулиб боқди. Қисқа вақт оралиғида урилган икки гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Танаффусдан кейин йўл қўйилган хатони тўғрилаш мақсадида қилган тактик ўзгаришларимиз самараси ўлароқ рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиргандик.

Иккинчи бўлимда пенальти билан боғлиқ баҳсли вазият юзага келганди. Яъни ҳакам бизни фойдамизга пенальти бериши мумкин эди. Пенальти белгиланмаган вазият ёзувини кўриб чиқиб ҳолатга муносиб баҳо беришимиз мумкин. Агарда пенальти белгиланганида ўйинни бориши тамомила бошқача тарзда кечиши эҳтимолдан ҳоли эмасди. Бундан ташқари Абдуллаевда яхши имконият бўлганди. Умуман бошқа вазиятлардан фойдалана олганимизда кам деганда дуранг эришишимз ҳам мумкин эди. Футболда қайсидир жамоа ютади ва бошқа бир жамоа мағлубиятга учрайди.

Хатолар устида тажриба ортирилади. Сиз хатога йўл қўйсангиз гол ўтказиб юборасиз, рақиб янглишса эса гол урасиз. Бугун ижобий натижага эришишни истагандик. Аммо, режамиз амалга ошмади. Айни пайтда таркибимизда жароҳат олган футболчилар кўпчиликни ташкил этмоқда. Шу сабабдан айрим ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдик. Умуман олганда жамоамизнинг иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Мухлисларимизга қўллаб-қувватлашгани раҳмат айтаман. Улар жамоамизга ишонишмоқда. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ҳаёт давом этмоқда. Камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда ишлашда давом этамиз" - деди Маматказин.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:30, 01.07.2016.
Ўқилди: 2974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.