Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олий лига: Биринчи довон якуни

Баҳо:
+ | -

Олий лигада биринчи давра якунига етди. Ушбу якуннинг биз ўйлагандан бироз фарқ қилиши эҳтимоли катта. Зеро, тахмин камдан-кам ҳолатлардагина 100 фоиз оқланади. Бироқ 15-тур шундай келди-ки, худди ата­йин қилинганидек, қайсидир клуб очко йўқотса, унинг турнир жадвалидаги рақобатчиси ҳам албатта, шундай қисматга дучор бўлди. Фақат битта истисно бор - «Навбаҳор» ва «Андижон» ўртасида кечган ўйин натижасигина аутсайдерлар ва улардан бироз юқорида турганлар орасидаги фарқни анча ошишига хизмат қилди. Қолган ўйинлар эса мусобақа жадвалига катта ўзгариш киритгани йўқ. Балки дербиларни ўз ичига олган турда шундай бўлиши табиий ҳолдир...

БОШ ДЕРБИДА «СУЛҲ»

Ўтган ҳафта дербилар кўп кузатилди - «Водий дербиси», «Воҳа дербиси» ва бир йўла 2та «Пойтахт дербиси». Аммо бу қарама-қаршиликлар орасида энг катта эътибор барибир, «Локомотив» - «Бунёдкор» тўқнашувига қаратилиши турган гап эди. Зеро, ушбу учрашув олий лига ғолиблиги учун курашда катта аҳамият касб этиши кутилганди. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Чемпионатнинг асосий дербисида 0:0 кўринишидаги нурсиз дуранг қайд этилди. Энди мусобақа жадвали юқори қисмида қандайдир ўзгариш кўришимиз учун «Локомотив» ва «Қизилқум» ўртасидаги қолдирилган ўйинни кутишдан ўзга чорамиз йўқ. «Бунёдкор» биринчи давра ғолиби сифатида қоладими ёки ўз ўрнини «Локо»га бўшатиб беради? Бу саволнинг жавоби қандай янграши «темирйўлчилар»нинг айнан навоийликларга қарши ўйинлари (13-тур) натижасига боғлиқ.

БИР ХИЛ МАҒЛУБИЯТ

Турнир жадвали кучли учлиги, яъники, совриндор бўлиш учун курашаётган клублар - «Насаф» ва «Металлург» 15-турда бир хил қисматга дуч келишди. «Насаф» сафарда «Машъал»га қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобли мағлубиятни тан олди. Эътибор беринг, қаршиликлар мана, 11 йилдирки, атиги 60 километр узоқликда жойлашган Муборакда ғалаба қозониш эвини қилолмаяптилар. «Насаф» ўз «ука»си майдонидан  охирги марта 2005 йили Зафар Холмуродовнинг 2та голи эвазига 3 очко билан қайт­ган эди. Шундан буён омад қаршиликлардан юз ўгираётгандек. Бу сафарги учрашув ҳам истисно бўлмади ва «Машъал»нинг 3 очко олишига ягона гол кифоя қилди. Энди Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ушбу нохуш статистикани яхшилаш учун камида яна бир йил кутишлари керак.

Шунингдек, «Металлург» ҳам Фарғонада биргина гол туфайли енгилди. Аслини олсак, Бек­обод жамоаси учун «Нефт­чи»га қарши ўйинлар дои­мо оғир кечган. Статистикага қараймиз: «Металлург» шу вақтга қадар «Нефт­чи» билан 36 марта куч синашган ва нақ 22 марта мағлубият аламини тотиб кўрган эди. Хуллас, атиги 6та учрашув «Металлург» фойдасига ҳал бўлган, яна 8тасида дуранг қайд этилган. «Темирчилар» учун айниқса, сафар ўйинлари оғриқли ўтади. «Металлург» чемпионатимиз тарихида Фарғонадан бир мартагина ғалаба билан қайтган. Яъни 2013 йили минимал ҳисобда устун келганди. Ҳа, фарғоналиклар бекободликларнинг ожиз томонларини яхши билишади, шекилли. Дарвоқе, на «Металлург»нинг мағлубияти ва на «Насаф»нинг омадсизлиги кучли учлик учун бораётган курашга таъсир қилди.

ЎРТАМИЁНА ЭМАС

Юқоридаги 4та жамоанинг очко йўқотишидан битта жамоа унумли фойдаланди - «Пахтакор». «Шерлар»нинг анчадан буён 5-7-ўринларда ўралашиб юришгани ҳаммага маълум. «Пахтакор» ўтган ҳафта «Обод» стадионида майдонга тушди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 4-ўриндаги «Металлург»га анча яқинлашди. Эндиликда орадаги фарқ бир очкони ташкил этяпти.

Боз устига, «пахтакорчилар»ни таъқиб қилиб келаётган «Қизилқум» ва «Бухоро» жамоалари ҳам ўтган ҳафта очко йўқотдилар. Қизиқ томони, бу ерда ҳам худди атайин қилинганидек бир хил ҳисобда дуранг қайд этилди. «Бухоро» Ғузорда «Шўртан» билан биттадан гол воситасида муроса қилган бўлса, «Қизилқум» Жиззах - «Сўғдиёна» майдонидан худди шундай натижа билан қайтди. Шу тариқа ушбу жамоалар ва  5-ўринда турган «Пахтакор» ўртасидаги фарқ 4 очкога етди. Ҳа, кўринишидан, «Бухоро» ва «Қизилқум»нинг мавсум аввалида айтилганидек кучли бешлик учун анча курашишларига тўғри келади... «Пахтакор» эса ўртамиёналикка сира кўнмоқчи эмас. Ҳарқалай, жамоа устози Грегорий Колосовский таъбири бўйича айтсак, «шерлар» ҳали қаттиқ курашадилар.

АУТСАЙДЕРЛИККА ТАСДИҚ

Биринчи давранинг якунловчи тури фақат бир нарсага аниқлик киритгандек бўлди - аутсайдерлар чиндан ҳам, бошқаларга нисбатан анча кучсиз эканлар. Ўтган ҳафта «Обод»нинг «Пахтакор»дан, «Андижон»нинг эса «Навбаҳор»дан енгилганини юқорида айтдик. Шунингдек, «Қўқон-1912» сафарда «Олмалиқ»қа имкониятни бой берди ва олий лигадан тушиб кетишга асосий «даъвогар»лардан бири эканини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Ушбу натижалардан сўнг «Обод» ҳисобидаги очколар 8та, «Андижон» ва «Қўқон-1912»ники эса 9талигича қолди. «Навбаҳор»га келсак, жамоа очколари сонини 14тага етказиб, хавфли зонадан анча узоқлашди. Ким билади дейсиз, наманганликлар бошқарувига яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Равшан Бозоровнинг тайинланиши ҳақидаги хабар уларнинг руҳиятини ошириб юборгандир. Нима бўлганда ҳам, «Нав­баҳор»да ишлар бироз олдинга силжиган кўринади.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «МАШЪАЛ»

Ўтган ҳафта кутилмаган натижалар етарлича қайд этилди. «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Олмалиқ»нинг ўйинини айтмаса, қолган учрашувларнинг деярли ҳар бирига нисбатан шундай таъриф қўллаш мумкин. Аммо биз эътиборимизни воҳа дербисига қаратишга қарор қилдик, барибир. Биласиз, «Насаф» ҳар доим ном ва обрў жиҳатидан «Машъал»дан устун бўлиб келган. Аммо шунга қарамай, муборакликлар вилоятнинг бош жамоасига мудом қатъий қаршилик кўрсатиш уддасидан чиққанлар. Ўтган ҳафта «Машъал» 11 йиллик қатъиятини яна бир бор исботладики, бу ҳолат ҳар қанча ҳурматга лойиқ. Айнан шу сабабга кўра, «Машъал» тур қаҳрамони сифатида эътироф этилди.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

-  Ваҳобов ва Шевченко қанча-қанча қулай вазиятларни кўкка совуришди. Энди ёзда ҳужум чизиғимизни кучайтирамиз, селекция ишлари фаол олиб борилади. Ҳамид АКТАМОВ («Қизилқум» бош менежери).

- Жамоада мураккаб вазият ҳукмрон. Натижа салбий, балки катта ўзгаришларга қўл уриш вақти келгандир - янги футболчилар ёки бошқа нарса... Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» бош мураббийи).

- Мухлисларга Ҳайит байрамига совға сифатида ғалаба тортиқ этиш кераклигини айтгандим. Бу ютуқни айнан мухлисларга бағишлаймиз. Мустафо БАЙРАМОВ («Навбаҳор» бош мураббийи в. б.).

- Агар ҳакам пенальти белгилаганида, ўйин буткул бош­қача давом этарди. Ориф МАМАТКАЗИН («Андижон» бош мураббийи в.б.).

- Илгари Умид Исоқов каби голни яхши ҳис қиладиган ҳужумчилар ўйнашарди, энди эса бутун Ўзбекистонда голеадор муаммоси... Андрей ФЁДОРОВ («Нефтчи» бош мураббийи).

- Ўйин жуда ноқулай об-ҳаво шароитида ўтди. Шу боис, ҳар икки жамоани 1тадан очко билан табрикласа бўлади. Андрей МИКЛЯЕВ («Локомотив» бош мураббийи).

«ОБОД» - «ПАХТАКОР»-1:4 (1:3)

30 июнь. Тошкент. 1221 томошабин.

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона)-7,4; Р.Нўъмонов-8,4; С.Еремеев-8,4; А.Нажафалиев (Тошкент)-9.

Голлар: Ш.Норхонов (19) - Ш.Каримов (27), И.Сергеев (39), Ж.Машарипов (45Қ2), Ж.Искандеров (58-пен.).

Амалга оширилмаган пенальти: Ш.Норхонов (67, О.).

«Обод»: Д.Ҳамроев, А.Ҳусинов, И.Комилов, Х.Ғиёсов,

Ғ.Умиров, Ж.Қаҳрамонов, Д.Ҳасанов, П.Соломин (И.Жасурхўжа, 83), Ш.Норхонов, С.Тўрақулов (Ш.Мажидов, 58), Ж.Искандаров (У.Матмусаев, 62).

«Пахтакор»: Н.Рибкин, А.Ораховац, А.Исматуллаев, А.Аҳмедов (А.Отахонов, 65), Ш.Каримов, Ж.Машарипов (А.Тўраев, 75), Ж.Искандеров, И.Сергеев, Ж.Болтабоев, К.Тожиев, С.Андреев (Т.Толипов, 80).

Огоҳлантиришлар: И.Комилов (57), Д.Ҳасанов (57, О.).

Энг яхши ўйинчилар: Ш.Норхонов - Н.Рибкин.

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: А.Иноятов.

--------------------------------------------------------------------

«ОЛМАЛИҚ» - «ҚЎҚОН-1912»-3:2 (0:0)

30 июнь. Олмалиқ. 1343 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро)-8,4; Б.Қодиров (Бухоро)-8,3; А.Қўлдошев (Бухоро)-8,3; И.Ибрагимов (Нукус)-9.

Голлар: М.Исаев (56), Е.Гоголь (60), З.Пиримов (85) - Б.Акрамов (81), О.Зокиров (90Қ1).

«Олмалиқ»: Р.Абдулов, С.Акбаров, А.Ҳожиакбаров, Е.Гоголь, Р.Бердимуродов, А.Омонов, Я.Мартинюк, З.Пиримов, М.Исаев, Р.Аҳмедов, Д.Туропов.

Захира: Н.Шквирин, Ф.Тожиев, Д.Исмоилов, И.Иномов, Д.Станоевич, Р.Вагапов, М.Ражабов.

«Қўқон-1912»: Р.Матниёзов, Ж.Кимсанов, Б.Акрамов,  О.Зокиров, Н.Алимов (Н.Отақўзиев, 72), А.Маматхўжаев, М.Зокиржонов, Д.Турсунов, О.Мамажонов, О.Рустамов (А.Тўхтабоев, 57),  А.Нурбоев (С.Қаҳҳоров, 46).

Огоҳлантириш: Д.Туропов (58, О.).

Энг яхши ўйинчилар: Е.Гоголь - О.Зокиров.

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

Комиссар: Ф.Магометов.

----------------------------------------------------------------------

«ШЎРТАН» - «БУХОРО»-1:1 (1:0)

30 июнь. Ғузор. 5601 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон)-8,1; А.Маражабов (Андижон)-8,4; З.Абдураҳмонов (Андижон)-8,5; Д.Жалимов (Нукус)-9.

Голлар: Э.Бойматов (22) - А.Филипосян (90Қ2).

«Шўртан»: Э.Тожибоев, Ҳ.Эргашев, Ж.Отақулов (Х.Холмуродов, 68), Б.Қораев, А.Омонов, С.Мамадалиев (А.Алиқулов, 75), З.Полвонов, У.Эшмуродов, Э.Бойматов, М.Муродов (И.Таран, 55), Л.Убайдуллаев.

«Бухоро»: С.Қобулжонов, С.Қутибоев, С.Шихов, А.Филипосян, Б.Пардаев (С.Неъматов, 84), Ж.Ҳасанов, А.Мер­зляков, А.Ибрагимов, Р.Мелзитдинов, А.Санаев, М.Фомин (Ш.Саломов, 46).

Огоҳлантириш: А.Филипосян (32, Б.).

Энг яхши ўйинчилар: Э.Тожибоев - Ш.Саломов.

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Комиссар: В.Лёткин.

--------------------------------------------------------------------------

«МАШЪАЛ» - «НАСАФ»-1:0 (1:0)

1 июль. Муборак. 3526 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий)-8,3; А.Цапенко (Тошкент вил.)-8,5; А.Снетков (Тошкент вил.)-8,5; Б.Юлчараев (Гулистон)-9.

Гол: Ш.Шайманов (45Қ4).

«Машъал»: Ж.Илёсов, И.Шойқулов, Ғ.Комилов (З.Тўраев, 81), С.Абдураҳимов, Ҳ.Муртазоев (Ғ.Ғуломов, 72), Ж.Ҳасанов, Ш.Шайманов, А.Шодмонов, М.Юсупов, Ш.Эркинов (З.Қўзибоев, 78), А.Агалиев.

«Насаф»: Э.Суюнов, Э.Маматказин, А.Ғаниев, Ш.Муҳиддинов, А.Геворкян, Д.Больевич (Д.Хушбаков, 76), Э.Бойдуллаев (А.Алланиёзов, 64), И.Рашидхонов (Б.Абдураҳимов, 46), Ф.Сайфиев, Д.Нарзуллаев, Б.Абдухолиқов.

Огоҳлантиришлар: М.Юсупов (86) - Ш.Муҳиддинов (90Қ1).

Энг яхши ўйинчилар: Ш.Шайманов - А.Геворкян.

Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).

Комиссар: Б.Ҳайдаров.

--------------------------------------------------------------------------

«СЎҒДИЁНА» - «ҚИЗИЛҚУМ»-1:1 (1:0)

1 июль. Жиззах. 5283 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент)-8,2; Р.Серазитдинов (Тошкент)-8,6; В.Лушин (Гулистон)-8,6; Д.Каримов (Тошкент)-9.

Голлар: С.Жўраев (14) - В.Шевченко (87).

«Сўғдиёна»: М.Абдуллаев, Э.Орипов, М.Холмуҳаммедов, С.Ҳамидов (Ш.Каримов, 90Қ2), С.Рашидов (С.Собирхўжаев, 90), М.Музаффаров, Ф.Шотурсунов (А.Абдураҳмонов, 80), С.Жўраев, А.Холмуродов, Қ.Баҳодиров, Ж.Жиямуродов.

«Қизилқум»: Э.Жабборов, Г.Квесиешвили, С.Холматов (Ш.Жўраев, 46), А.Рустамов (С.Шодмонов, 70), Б.Ваҳобов (Б.Ғанижонов, 76), Ф.Қамбаров, О.Нарзуллаев, В.Шевченко, А.Усмонов, И.Юнусов, А.Деркач.

Огоҳлантиришлар: Э.Орипов (32) - А.Деркач (54), А.Усмонов (89).

Энг яхши ўйинчилар: М.Музаффаров - И.Юнусов.

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Б.Маметов.

---------------------------------------------------------------------------

«НЕФТЧИ» - «МЕТАЛЛУРГ»-1:0 (0:0)

1 июль. Фарғона. 2315 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент)-9,0; А.Калинин (Қарши)-9,0; С.Шоюсупов (Тошкент)-9,0; А.Рубаков (Тошкент)-9.

Гол: Ш.Пўлатов (71).

«Нефтчи»: Ў.Юсупов, Ш.Пўлатов, Б.Ёқубов (М.Саидов, 65), У.Қодиров, Ш.Ҳакимов (О.Исроилов, 75), М.Бобожонов, А.Махсталиев, Ҳ.Ғофуров, Ж.Расулов (М.Убайдуллаев, 46), А.Саматов, Ж.Меҳмонов.

«Металлург»: С.Султонов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Д.Одилов, Ж.Эсонқулов, Д.Каримқулов (Ф.Намозов, 60), З.Абдуллаев (Ж.Ҳакимов, 72), М.Сулаймонов, М.Тошматов, И.Қобилов, Ж.Абдумўминов.

Огоҳлантиришлар: У.Қодиров (45Қ2) - И.Қобилов (88).

Энг яхши ўйинчилар: У.Юсупов - Ҳ.Ҳошимов.

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Комиссар: В.Штерн.

---------------------------------------------------------------------------

«ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР»-0:0

1 июль. Тошкент. 2112 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тош­кент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; Ж.Мухторов (Тошкент)-9.

«Локомотив»: М.Икромов, К.Махарадзе, М.Бикмаев (И.Нагаев, 66), Т.Абдухолиқов (Қ.Рўзиев, 90), С.Мирзаев, С.Мустафоев, Т.Кападзе, И.Тўхтахўжаев, С.Шоаҳмедов, И.Алибоев, Ш.Файзиев (О.Зотеев, 63).

«Бунёдкор»: М.Зуҳуров, А.Шораҳмедов, А.Комилов, Ш.Зуаги (С.Минори, 62), Э.Шомуродов (Д.Аҳмадалиев, 90Қ1), Б.Насимов (Ш.Нурматов, 65), Д.Ҳамдамов, Р.Ашурматов, О.Шукуров, Ю.Бульят, А.Алемпиевич.

Огоҳлантиришлар: И.Алибоев (47), Т.Кападзе (70), К.Махарадзе (78) - А.Комилов (16), А.Шораҳмедов (29), А.Алимпиевич (81).

Энг яхши ўйинчилар: И.Алибоев - Э.Шомуродов.

Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).

Комиссар: Н.Лутфулин.

------------------------------------------------------------------------------

«НАВБАҲОР» - «АНДИЖОН»-2:0 (2:0)

1 июль. Наманган. 3279 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий)-8,5; А.Сидоров (Тошкент)-8,3; Д.Сайлалов (Тошкент)-8,3; Р.Кападзе (Фарғона)-8.

Голлар: Д.Жабборов (20), А.Алиев (21).

«Навбаҳор»: А.Ортиқов, Х.Каримов, А.Баҳриддинов, Д.Жабборов (А.Маҳмудов, 69), О.Жўрабоев, В.Павленко, А.Алиев, С.Азимов (А.Раҳматуллаев, 60), И.Голбан, Т.Шамсиддинов, О.Пишур (М.Мамазулунов, 80).  

«Андижон»: Х.Хўжаев, Д.Турсунов, И.Бобохонов, И.Отахонов, А.Бердиев, Р.Аъзамов, И.Исоқжонов (А.Абдуллаев, 46), Т.Васильев, Ф.Бекмуродов, Б.Қосимов, Б.Акбаров.

Огоҳлантиришлар: Т.Шамсиддинов (7), А.Баҳриддинов (9), В.Павленко (82) - И.Бобохонов (26), И.Отахонов (45Қ2).

Энг яхши ўйинчилар: Д.Жабборов - А.Бердиев.

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов.

 

Тур Статистикаси

Ўйин: 8

Гол: 18 (ўртача: 2,25)

Томошабин:24680 (ўртача: 3085)

Мезбонлар ғалабаси: 4

Меҳмонлар ғалабаси: 1

Дуранг: 3

Йирик ҳисобли ғалаба:1 («Пахтакор»-4:1)

Энг  сермаҳсул  ўйинлар: «Обод» - «Пахтакор», «Олмалиқ»-«Қўқон-1912»  (5тадан гол)

Огоҳлантириш: 22  (ўртача: 2,75)

Четлатиш:-

Энг «қўпол» ўйин:«Локомотив» - «Бунёдкор» (6та «са­риқ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин:«Шўртан»-«Бухоро» (5601)

Пенальти: 2 (1таси самарасиз)

«Дубль»: -

«Хет-трик»:-

Автогол:  -

 

№        жамоа ў          т-н      о

1          Бунёдкор       15        29-5    37

2          Локомотив     14        34-11  36

3          Насаф           15        23-13  28

4          Металлург      15        24-17  28

5          Пахтакор      15        26-16  27

6          Қизилқум        14        19-16  23

7          Бухоро         15        17-15  23

8          Олмалиқ        15        24-26  21

9          Нефтчи         15        14-21  21

10        Машъал        15        18-19  19

11        Шўртан         15        27-30  17

12        Сўғдиёна       15        12-18  16

13        Навбаҳор       15        21-24  14

14        Андижон        15        13-30  9

15        Қўқон-1912    15        13-33  9

16        Обод             15        11-31  8

Тўпурарлар:

Игорь Сергеев («Пахтакор») - 11та (3та - пен.)

Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив») - 10та

Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 10та

Элдор Шомуродов («Бунёдкор») - 8та

Зафар Полвонов («Шўртан») - 7та

Шоҳруз Норхонов («Обод») - 7та

Игорь Таран («Шўртан») - 7та (4та - пен.)

Сардор Мирзаев («Локомотив») - 6та

Дилшод Жабборов («Навбаҳор») - 6та

Илҳом Юнусов («Қизилқум») - 6та (5та - пен.)

Баҳодир Насимов («Бунёдкор») - 5та

Азиз Ибрагимов («Бухоро») - 5та...

 

Келгуси ўйинлар:

2 август (сешанба)

ОБОД  - ҚЎҚОН-1912

МАШЪАЛ - ҚИЗИЛҚУМ

 3 август (чоршанба)

АНДИЖОН - ПАХТАКОР

ОЛМАЛИҚ - БУХОРО

ШЎРТАН - НАСАФ

СЎҒДИЁНА - МЕТАЛЛУРГ

НЕФТЧИ - БУНЁДКОР

ЛОКОМОТИВ – НАВБАҲОР

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:35, 04.07.2016.
Ўқилди: 3330 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.