Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

"Навбаҳор"да маркетинг бўлими ишлайдими?

Баҳо:
+ | -

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан "Навбаҳор" анча замонавий ва кўркам ўйингоҳга эга бўлди. Янги ўйингоҳимиз Ўзбекистондаги йирик ўйингоҳлардан бири саналади. Йил бошида эса клуб ўз базасига эга бўлди. Бу албатта қувонарли ҳолат.

Лекин, биз шундай яратилган шароитлардан унумли фойдалана оляпмизми? Мана ўйингоҳимиз юқорида айтиб ўтганимдек чиройли кўринишга келган. Шуниси ачинарлики, стадионда мухлислар учун ҳеч қандай шароитлар муҳайё қилинмаган. Мен аввал ҳам ушбу сайт орқали фикр билдириб ўтгандим. Янги табло билан эскиси ўртасида қандай фарқ бор? Эски табломиз ҳам жамоалар номи, учрашув ҳисоби ва ГОЛ деган ёзувни қайд этиб турарди. Янгиси ҳам эскисидан қолишаётгани йўқ! Наҳотки, шундай замонавий монитордан тўғри фойдалана олмасак-а?

Ҳар ўйинда "Навбаҳор" қўшиғига ишланган клип катта экранда намойиш этилади. Бунга қарши эмасман, қўшиқ ва унга ишланган клип ҳақиқаттан ҳам ажойиб чиққан. Ҳеч йўқ танаффус пайтида мухлисларни зериктириб қўймаслик мақсадида мониторда "Навбаҳор"нинг аввалги учрашувлардаги голлари кўрсатиб борилса бўладику! Ҳозир интернет асри. Барча маълумотни топса бўлади. Ўйингоҳга келаётган мухлислар, узр қўпол қилиб айтганда "фотиҳа"га келаётгандек қовоқ солиб кириб, шундай чиқиб кетади. Футбол - бу байрамку! Нега бизда шундай-а? Стадионда фақат битта mp3 диск бўлса керак. Қачон қарама ҳар ўйинда бир хил қўшиқлар айланаверади. Бундай ранг-баранглик ҳам керакда. Шундай катта имкониятдан унумли фойдалана олмаяпмиз. Жамоа ғалаба қозонган кунлари фонтанлар ишга тушса-ю, мухлисларнинг баҳру-дили очилса!

Лирик чекиниш учун узр сўрайман. Аслида мақола маркетинг мавзуси ҳақида эди. Шунчаки ичимдаги гаплар клавиатурани беихтиёр "шақиллатишим"га олиб келди. Нега бизда раҳбарлар маркетингга эътибор қаратишмайди. Маркетинг орқали қанча маблағ топиш мумкин. Хорижни мисол қилиш шарт эмас. Ўзимизда гранд жамоалар айнан маркетинг орқали клуб харажатини маълум қисмини қоплаб бормоқда. Наманганда ҳар йили мавсум аввалида маркетинга эътибор қаратилади, дейилади-ю амалда ҳеч нарса йўқ. Ҳурматли вилоят ҳокимимиз жамоага катта эътибор қаратиб, барча жабҳада клубга ёрдам қилиб келмоқдалар. Энди маркетинг соҳасига ҳам Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров кўмак беришлари керакми? Ҳокимимиз ғаллага қарасинларми, пахтагами ё "Навбаҳор"га? Шунчалик ҳам боқиманда бўламизми?

Наманган текстил соҳасида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган бир пайтда клуб атрибуткаларини ҳеч қаердан топа олмайсиз! Қачонгача бошқа вилоятдан келиб бизга "Навбаҳор" деб ёзилган оддий футболкани сотиб кетишади? Нега шуларга эътибор қаратмаймиз? Қачонгача машинамизда "Реал", "Барселона", МЮ жамоаларининг атрибуткаларини ёпиштириб, осиб юрамиз? Мухлислар ҳар мавсум бошида пул йиғишиб, нимадир ўйлаб топишади. Мана жорий мавсумда Жаҳонгир Шарифий бошлиқ ишқибозларимиз пул йиғишиб, элликтача клуб байроғини Тошкентда (!!!) тайёрлаб келишди. Бундан зўр байроқларни Наманганда ҳам тайёрлаш мумкин. Фақат бунга қизиқиш ҳам, эътибор ҳам йўқ!

Мана ўйинга кириш чиптаси 10 минг сўм қилиб белгиланган. Бу сумма ҳақиқаттан ҳам қиммат. Айрим жамоаларда кўрсатаётган ўйинига қараб билет нархи ўзгариб боради. Мисол учун, Андижонда чипта нархи тушиб бормоқда. Тан олиш керак, стадионга 10 минг сўмга кириб ҳеч қандай ҳордиқ чиқара олмайсиз. Юқорида айтиб ўтганимдек ўйингоҳимизда шароитлар яратилмаган. Клуб атрибуткалари йўлга қўйилгач, билет нархини туширмасдан унга қўшимча қилиб футболками, шарфми қўшиб берилса нур устига аъло нур бўларди. Шунда бутун ўйингоҳ бир хил тусга кирарди.

Фарғонада JOMA деган спорт дўкони бор. У ерга кирсангиз "Нефтчи"нинг ҳар қандай сифатли футболкасини топишингиз мумкин. Наманганда эса бундай дўконлар йўқ. Стадион атрофига битта дўкон қилиш лозим. "Навбаҳор" деб ёзилган тўплар, футболкалар, шарфлар, ручка-дафтарлар чиқариб ташламасан-ми? Мана яқинда Наманганда "Odil Cup" мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир якунида Одил Аҳмедов ёш футболчиларга "Пахтакор" ёзуви туширилган тўпларни совға қилди. Ўша пайт "Навбаҳор" тўплари бўлмайдими - уни Одил ўйинчиларга топширмайдими!

Бу борада ҳар қанча фикр билдирсак, шунча кам. Яқинда "Навбаҳор"га "Норин-Текс" раҳбари Даврон Каримов вице-президент этиб тайинланди. Айнан шу инсон клуб атрибуткаларини йўлга қўйишига ишонгим келмоқда. Ҳурматли Даврон Каримов, сиз қолган раҳбарларга ўхшаб бир-икки йилда клубдан кетишни ўйламай, катта режаларни олдингизга қўйиб ишни давом эттиринг! Шунда маркетингга ҳам эътибор қаратилади.


Акмал ТЎРАҚУЛОВ
Поп тумани, Ғурумсарой қишлоғи

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 13:01, 06.07.2016.
Ўқилди: 3530 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.