Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Евро-2016. Франция «немис машинаси»ни тўхтатди ва финалга чиқди

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионати мезбони мусобақанинг финалига чиқишга муваффақ бўлди. Германияга қарши ўйинда Франция терма жамоаси ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Учрашувни французлар фаол бошлашди ва 7-дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқин келишди. Улар қисқа паслар орқали жуда чиройли ҳужум ташкил қилишди. Натижада Гризманн 12 метрдан зарба беришга муваффақ бўлди. Нойер зарбани қайтарди.

Шундан сўнг устунлик ва ўйин назорати немислар томонига ўтиб кетди. 13-дақиқада Эмре Жан ўнг қанотдан етказган узатмани Мюллер яқин масофадан дарвозага аниқ бура олмади. Орадан бир дақиқа ўтиб Жан 17 метрлардан бериши натижасида бурчакка кираётган тўпни Льорис қайтаришга муваффақ бўлди.

Йоахим Лёв шогирдлари босимни ошириб боришди, аммо бўлим сўнггида хатоларга йўл қўя бошлашди. Жиру майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Боатенгдан устун келди ва тўпни эгаллаб, бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Унинг жарима майдончасига кириб йўллаган зарбаси йўлига Хёведес ташланди. Қўшиб берилган дақиқалар бошланган пайтда Дешам шогирдлари бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Иккинчи қават" учун курашга қўшилган Швайнштайгер қўлини баланд кўтарди ва тўп унинг қўлига тегди. Никола Риццоли кичик паузадан кейин ўйинни тўхтатди ва пенальти белгилади.

Иккинчи бўлимни яна французлар фаол бошлашди. Германия ўйин назоратини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди, аммо уларнинг иккинчи 45 дақиқаликда ҳаракатлари унчалик самарали бўлмади. Аксинча, "учранглилар"нинг қарши ҳужумлари хавфли чиқа бошлади. Бўлим ўрталарида немисларнинг хатосидан сўнг Гризманн рақиб дарвозасини яна бир марта ишғол қилди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. Францияликлар прессинг уюштириши оқибатида Погба Германия жарима майдончаси ичида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берди. Нойер тўпни қайтарди-ю, аммо уни эгаллай олмади. Гризманн тўпни дарвозага буриб юборди.

Ўйин сўнгида немислар гол уриш учун бир нечта имкониятлар ҳосил қилди, аммо уларга омад етишмади.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси ўз уйида ўтаётган Евро-2016нинг финалига чиқишга муваффақ бўлди. Чемпионлик учун улар Португалияга қарши баҳс олиб борадилар. Финал ўйини 10 июль куни бўлиб ўтади.

Евро-2016. Ярим финал
Германия – Франция 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 45, пенальти Гризманн, 0:2 – 72 Гризманн.
Германия – Нойер, Хеведес, Боатенг (Мустафи, 61), Хектор, Киммих, Жан (Гетце, 67), Швайнштайгер (Сане, 79), Кроос, Озил, Дракслер, Мюллер.
Франция – Льорис, Косьельни, Эвра, Санья, Умтити, Погба, Матюиди, Пайет (Канте, 71), Сиссоко, Гризманн (Кабай, 90), Жиру (Жиньяк, 78).
Огоҳлантиришлар: Жан (36), Эвра (43), Швайнштайгер (45), Озил (45), Дракслер (50), Канте (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:57, 08.07.2016.
Ўқилди: 12160 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.