"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо кейинги ҳафта машғулотлари режасини тузиб чиқди. The Sun хабарига кўра, "МЮ" футболчиларини жиддий синов кутмоқда.
Гап шундаки, Моуриньо футболчиларни янги мавсумга яхши формада киришини истамоқда ва машғулотлар сонини икки баробар оширмоқчи. Ўз навбатида, футболчилар бу янгиликка совуқ муносабат билдиришган. Таътилдан сўнг боши билан ишга шўнғиб кетиш ҳеч кимга ёқмаяпти.













