Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол бўйича миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ўзбекистон Суперлигасининг май ойидаги ўйинларини тўхтатиб қўйишни сўраганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, лига “етарлича интенсив эмас”. Бу ҳақда Newshub.uz хабар берди.

Ўзбекистон Суперлигаси 4 майдан бошлаб терма жамоа жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриши сабабли танаффусга қўйилган. Турнирнинг қайта тикланиши 20 июлга режалаштирилган.

“Биз бу ерга келганимизда, бу муаммони кўрдик, чунки лига баъзида етарлича интенсив бўлмайди. Шунинг учун мен Ўзбекистон футбол ассоциациясидан чемпионатни тўхтатиб туришни сўрадим, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун,” — деди мутахассис журналистлар билан суҳбатда.

Ҳозирда миллий терма жамоа футболчилари Тошкентдаги Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Тайёргарлик 26 майгача давом этади.

Каннаваронинг сўзларига кўра, бир неча машғулот ва битта ўртоқлик учрашувидан сўнг у футболчиларнинг “чиндан ҳам қийналаётгани” ва “қийинчиликларни ҳис қилаётгани”ни кўрган.

“Лекин яхши жиҳати шуки, улар таслим бўлмаяпти. Шикоят қилмаяпти. Улар яхшиланишни хоҳлашяпти. Лекин яхшиланиш фақат жисмоний тайёргарлик эмас. Мен келганимдан бери уларга энг яхши ечимларни таклиф қилишга ҳаракат қиляпман... Биз уларга барчасини беришимиз керак, шунда улар ўзларини яхшироқ ҳис қилишади. Бу ғалаба калити бўладими-йўқми билмайман, лекин энг камида энг кучли терма жамоалар билан рақобатлашиш учун, агар форма яхши бўлмаса, югура олмасанг, ғалаба қозониш имконсиз,” — деди мураббий.

Тайёргарликнинг кейинги босқичи АҚШ ва Канадада ўтади. 1 июнь куни терма жамоа Канадага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, 8 июнь куни эса Нью-Йоркда Нидерландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

ЧМ-2026 гуруҳ босқичида илк ўйин 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Футбол бўйича жаҳон чемпионати 2026 доирасида ўтказилади. Иккинчи учрашув 23 июнь куни Хьюстонда Португалия терма жамоасига қарши бўлади. Гуруҳ босқичи якунида 28 июнь куни Атлантада ДР Конго терма жамоасига қарши ўйин билан якунланади.

Манба: newshub.uz
Киритилди: 22:51, 20.05.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик