Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2016 финалидан ўрин олган Франция терма жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини баён қилди.
«Менимча Франция фаворит, чунки улар ўз майдонида ўйнамоқда, бу эса катта устунлик. Бутун мамлакат уларга мухлислик қилади. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз, бизни мағлуб этиш осон бўлмайди. Мусобақа бошлангандан буён мағлуб бўлмадик, умид қиламанки французлар ҳам бизни мағлуб эта олмайди. Агар терма жамоа билан соврин ютиб олсам, бу мен учун жуда яхши кўрсаткич бўлади. Мен буни орзу қиламан. Финалда ҳар нарса рўй бериши мумкин. Ўйин ҳар иккала терма жамоа учун ҳам осон бўлмайди», — деди Роналду УЕФА расмий сайти хабарига кўра.