"Лацио"нинг спорт ишлари бўйича директори Игли Таре Марсело Бьелсанинг жамоани бошқаришдан бош тортгани борасида фикр билдирди.
"У лойиҳамизга ишонган эди, аммо кейин фикрини ўзгартирди. У билан "Реал"дагидек муносабатда бўлдик. Биз у билан ишни тўхтатганимиз йўқ", - дейди Таре.
"Лацио" Бьелсани шартнома имзоланганидан икки кун ўтиб ишлашни истамагани учун судга бермоқчи, клуб шартномани Лига бошқарувига жўнатди.
Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли мутахассис "Лацио" мураббий этиб тайинланганидан икки кун ўтиб, ишлашдан бош тортган эди. Бьелса буни римликларнинг трансфер борасидаги ваъдалари амалга ошмагани билан изоҳлаган эди.