Бразиялия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар каталонияликлар билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.
"Шу вақтгача "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйламаганман. Клуб менинг қолишимни истади ва шартномани узайтирдик", - дейди Неймар.
Июль ойи бошида "Барселона" Неймар билан шартномасини 2021 йилнинг ёзигача узйтирганини эълон қилган эди.