Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Алан Ширер Евро-2016 ва ЖЧ-1998 мусобақаларини таққослади.
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ҳозир бўлиб ўтаётган Евро финалининг ьиринчи бўлмида жароҳат олиб майдонни тарк этди. 1998 йилги жаҳон чемпионатида бразилияликлар ҳужумчиси Роналдо соғлигидаги муаммолар билан ҳал қилувчи ўйинга чиққан эди. Ўшанда французлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар.
"Парижда Францияга қарши финалларда Роналдо исмли футболчилар билан нималар бўляпти (инглизча ёзувда ҳар икки футболчининг фамилияси Ronaldo деб ёзилади). Чақмоқ икки марта уради. Роналду учун мусобақа шундай тугагани ачинарли. Биз ҳал қилувчи ўйинларда энг яхши ўйинчиларни кўришни истаймиз", - деб ёзади Ширер ўз твиттерига.