Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Euro-2016: финал ўйинининг «7 ранги»

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионатининг финал ўйини эсда қоларли тарзда бўлиб ўтди. Португаллар ўз тарихида илк марта Европа чемпионига айланишди, французлар эса ўз майдонида мағлубиятга учрашди. Роналду жамоасига ёрдам бера олмади, Гризманн 6та гол билан ҳам ҳеч нима қила олмади. Хуллас, ўйин ҳақида 7 хил фактни келтириб ўтамиз.

1. Эдер — қаҳрамон!
alt
2015 йилда "Суонси"га ўтиб, гол ура олмай, январда уни тарк этган Эдер Франция чемпионатига келган эди. Майли, АПЛда 13та ўйинда гол уролмабди, "Лилль"да ҳам шунга ўхшаш ҳолат, аммо энг керакли ўйинда ва керакли пайтда керакли голни урди. Мана шуниси уни қаҳрамонга айлантирди.

2. Роналду йўқ, лекин бахтли якун
alt
Димитри Пайе билан тўқнашиб кетган Криштиану Роналду ўйинни жуда эрта тарк этди. Ҳатто икки марта қайтиб тушди майдонга, лекин жароҳат ўз сўзини айтиб, уни Евро-2016 финалидан ва рекорд қилиш имкониятидан маҳрум этди. Бундан 12 йил олдин ҳам худди шу мусобақа финалида худди шунга ўхшаш воқеа содир бўлганди. Тарих такрорланади, дегани бор гап.

3. Пайе учун ҳам финал эрта якунланди
alt
Димитри Пайенинг бу сафар ўйини қовушмади. Айнан шу мусобақада кўзга кўрина бошлаган Пайе АПЛда унчалик машҳур эмасди. Чунки бунга "Вест Хэм"нинг ўйинлари йўл қўймаётганди. Мана, энди унинг учун яхшигина имкониятлар бор. Финал ўйинига келсак, Пайе бу сафар катта босим остида қолди. Айниқса, Роналдуга жароҳат етказгандан кейин унинг аҳволи янада танглашгандир. Шунинг учун Дидье Дешам иккинчи бўлимда уни майдондан олиб, ўрнига Кингсли Команни туширди.

4. Сиссоко яна порлади
alt
Исландияга қарши ўйинда Н‘Голо Кантенинг ўрнига тушган Муса Сиссоко мухлисларда ажойиб таассурот қолдирганди. Буни финал ўйинида ҳам яна бир карра исботлади. Шу куни Мусани тўхтатишнинг имкони бўлмади. Ҳимоя, марказ, ҳужум ва ҳужум ортида унга тенглашиш анча қийинчилик туғдирди. Лекин омад португалларга кулиб боқаверди.

5. Португалия даври келди
alt
Мана, энди энг камида 4 йилга Португалия Европанинг расмий энг кучли терма жамоаси бўлиб туради. Ҳа, португаллар бунга ҳақли ва муносиб эди. Ахир ким ҳам ўйлабди, гуруҳдан бирорта ғалабасиз чиққан, нимчорак, чорак финалларда аранг ғалаба қозонган терма жамоа ярим финал ва финалда ҳам муваффақият қозонишини жуда кўпчилик кутмаганди. Йўқ, даврон келди, энди Португалия Европа чемпионига айланди.

6. Париж "портлади"!
alt
Аввалига ўйин бошланишида мадҳияни бутун стадион гуриллаб куйлади. Ўйин пайти ҳам қийқириқ ва бақир-чақирлар, олқишлар билан стадион бир зум бўлса-да, жим турмади. Ўйиндан кейин эса ҳақиқий "бомба" портлади. Ҳа, булар Португалия терма жамоаси мухлислари. Улар Париж шаҳри бўйлаб мадҳия куйлашди, хурсандчилик қилишди, байрам уюштиришди. Албатта, мухлислар энг кўп муносиб бундай нашъага!

7. "Фаришталар" назорати остида ўтган ўйин
alt
"Стад-де-Франс" ўйингоҳида мухлислар, мутахассислар, футболчию мураббийлар, ҳакамлар, шифокорлар, ОАВ ходимлари, техник шахслар, умуман, барча бор эди. Ҳаттоки финални томоша қилиш учун бир неча минглаб капалаклар ҳам ташриф буюришди. Улар ўйин бошланишидан олдин барчанинг ғашига тегиб чиқди. Ўйин пайти ҳам бу ҳолат давом этди. Балки улар Португалияни чемпион қилиш учун юборилган "фаришталар"дир.

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 19:45, 11.07.2016.
Ўқилди: 9050 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.