Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

“Рио-2016”. Енгил атлетика баҳсларида АҚШдан 127 нафар спортчи қатнашади

Баҳо:
+ | -
АҚШда енгил атлетика бўйича ўтказилган ички мусобақа якунларига кўра жорий йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Олимпия ўйинларида қатнашадиган спортчилар аниқланди.     Бразилияга йўл оладиган таркибдан 127 нафар енгил атлетикачи ўрин эгаллаган бўлиб, улардан беш нафари амалдаги Олимпия чемпионлари, яна беш нафар эса жаҳон чемпионлари ҳисобланади. Бундан ташқари 46 нафар спортчи турли даражадаги нуфузли халқаро турнирларда совринли ўринларни эгаллаган бўлсалар, 84 нафар спортчи биринчи марта Олимпия ўйинларида қатнашади.     Бўлажак Олимпия ўйинларининг ўнкураш баҳсида Эштон Итон, узунликка сакраш секторида Бриттни Риз, лангарчўпга таяниб сакрашда Женнифер Сур, уч хатлаб сакраш мусобақасида Кристиан Тейлор ва югуриш баҳсларида Эллисон Феликс чемпионлик унвонларини ҳимоя қиладилар.     АҚШ енгил атлетикачилари орасида энг ёши катта спортчи Бернарт Лагат ҳисобланади. “Рио-2016” ўйинлари 41 ёшли спортчи учун фаолиятидаги бешинчи Олимпиада бўлиб, у 5 км. масофага югуриш баҳсларида совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Ўз навбатида, 400 метр масофага тўсиқлар оша югуриш секторида қатнашадиган Сидней Маклафлин америкалик енгил атлетикачилар орасида энг ёши ҳисобланади. Маклафлин 7 август куни 17 ёшга тўлади.    Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида америкалик енгил атлетикачилар 9 та олтин, 12 та кумуш ва 7 та бронза медалига сазовор бўлишган.    Маълумот учун. Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича мусобақалар 12-21 август кунлари ўтказилади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:57, 12.07.2016.
Ўқилди: 3040 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4350]

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4201]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [3792]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3160]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3007]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [2946]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [2833]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2732]

Испания кубоги. «Альбасете» — «Реал» — 3:2 (видеошарҳ) [2716]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2495]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.