Бир неча ой муқаддам турли ОАВларда Германия Бундеслигасида тўп сурувчи Ўзбекистонда туғилган футболчи Антон Вальдемарнинг Миллий терма жамоамизда тўп суриш эҳтимоли борлиги ва ТЖМ бунга киришганлиги хабарлар тарқалган эди. Бироқ, унинг туғилган жойи турли манбаларда турлича келтирилган, айримларида Энген шаҳри дейилса, айримларида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри келтирилади. Бугун Антоннинг neuepresse.de нашрига берган интервьюсида бунга ойдинлик киритди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Унга спортга ихлосмандлик унга ота-онасидан ўтган. Сабаби ота-онаси собиқ малакали сузувчи.
- Антон, қуйи лига вакили "Mühlenberger SV"дан Бунденслигагача, бу қанақа бир туйғу?
- Жуда яхши, чунки Бундеслигада тўп суриш менинг азалий орзуйим эди. Шунингдек, дўстларим менга доимо ишонишган, шунинг учун мен уларга буни уддалай олишимни кўрсатишни хохлаган эдим.
- Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда туғилганмисиз? Бир қанча манбааларда туғилган жойингиз Энген деб берилмоқда.
- Мен Ўзбекистонда Олмалиқда туғилганман. Оилам ҳам ўша ердан келишган. Нима учун туғилган жойим Энген деб берилмоқда, буни билмайман.
- Уйда қайси тилда гаплашасизлар? Ўзбекчами?
- Бу тил бироз турк тилига ўхшайди. Бобом ва бувим ўзбекча гапиришар эди, ота-онам русча гапиришади. Мен ҳам русча гапира оламан.
- Россия терма жамоасидан таклиф бўлса нима деб жавоб берар эдингиз?
- Мен бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман ҳам. Аммо бундай таклиф бўлса, нима учун йўқ дейишим керак?
- "Франкфурт"га қарши яхши ўйин намойиш эта олмадингиз, аммо "Гладбах"га қарши ўйинда гол киритдингиз. Бу қандай рўй берди?
- Франкфуртдаги ўйиндан сўнг дам олдим. Мен яна олдинга ҳаракат қилишим керак эканлигини ва бу ўз натижасини беришини билар эдим. "Гладбах"га қарши ўйинда эса у ўз мевасини берди.
- Сиз Финн Аркенбергга унинг дебют ўйинида кўмаклашдингиз. Бу сизнинг характерингизга хос хислатми?
- Мен ҳам заҳирадан майдонга тушганимда менга ҳам барча шундай ёрдам беришган эди. Мен ҳам Финн учун шундай қилдим, бу "Франкфурт"га қарши ўйинга ўхшаш ўйин эмас эди.
- Мертезакернинг ҳам биринчи ўйини яхши ўтмаган, кейин эса у жаҳон савиясидаги ҳимоячи бўлиб етишди. Бу унга ёрдам берган деб ўйлайсизми?
- Бу ҳақида дўстларим ҳам менга айтишган эди. Аввалига Мертезакер ҳам ҳудди мендай аввалига ёмон ўйин кўрсатган экан, аммо энди унинг қандай савияда эканлигини ҳаммамиз биламиз.
- Қайси футболчиларни ўзингиз учун мисол қилиб оласиз?
- Мен аввалига ҳужумда тўп сурганимда, Рой Макаайни ўзимга намуна қилиб олган эдим, "Ҳанновер"да U14 да ҳимояда ўйнаганимда эса менга Пике ёқар эди. У тўп билан яхши муомолада бўлади ва яна у позицияни яхши танлайди.
- Даниэл Стендель сиз учун қанчалик муҳим мураббий?
- Мен мураббийни, мураббий эса мени яхши билади. Мен унинг ёшлар жамоасида сардор эдим. Биз аввалдан у билан биргамиз, бу эса яхши.
- Стендалда проффесиониал мураббий сифатида ўзгариш бўлдими?
- Йўқ. Унда ҳали ҳамон ёшлар муҳити бор. У ўйинларда ҳам, машғулотларда ҳам жуда ҳиссиётга берилувчан. Бу унинг кучли томони.
- "Ганновер"да кўплаб ёш футболчилар бор. Уларга эса маслаҳатчи керак. Сиз ўзингизни уларга маслаҳатчи сифатида уларга тавсия эта оласизми?
- Агар сўрашса бунга йўқ дея олмайман. Лекин ёш футболчи ким биландир маслаҳатлашмоқчи бўлса унда тажрибалиларни излагани яхши. Бу фойдалироқ бўлади.
- "Ганновер" юқори натижалар учун ҳаракат қиладими?
- Ҳаммада орзу бўлади. Аммо биз буни ўйинимиз билан кўрсатишимиз керак. Агар сиз босим остида бўлсангиз, унда сиз тўлиқ ўзингизни тўлиқ кўрсата олмайсиз. Аммо юқорилашни хоҳласангиз, унда сиз нималар қила олишингизни ҳаммага кўрсатишингиз керак.
- Кимга?
- Бизни рўйхатдан ўчириб қўйганларга ва менинг дўстларимга.