Голландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Патрик Клюйверт «ПСЖ» клубига ишга қабул қилинди. 40 ёшли мутахассис Париж клубининг спорт директори қилиб тайинланди.
Энди Клюйверт клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси учун жавоб беради, элчи вазифасини бажариб, етакчи клублар ва машҳур футболчилар билан ўзаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашади.
Бундан олдин Клюйверт Кюрасао терма жамоаси ва «Аякс» ёшларини бошқарган эди.