Россия терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Матч ТВ».
Манбанинг хабарига кўра, РФИ бош мураббийликка Станислав Черчесов, Қурбон Бердиев ва Александр Бородюк номзодини кўриб чиқмоқда.
Ўтган мавсумда Черчесов «Легия» клуби билан Польша чемпионати ва кубогида ғолиб чиқди. Бердиев «Ростов» билан Россия чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Бородюк Қозоғистоннинг «Қайрат» клубида ишлаган эди.