Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Қўқон-1912" - "Қизилқум" 2:3. Ҳисобда акс этмаган устунлик

Баҳо:
+ | -

Кеча «Қўқон-1912» биринчи назорат учрашувида майдонга тушди. “Бунёдкор” футбол академияси майдонида “Қизилқум”га қарши кечган ўйинда қўқонликлар 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиннинг биринчи бўлимида жамоамиз устунликка эришганларига қарамай, дарвозамиздан 2 та гол ўтказиб юбордик. Дастлаб қарши ҳужумдан сўнг Самандар Шодмоновнинг зарбаси ҳимоячиларимиздан бирига тегиб рикошет ҳолатида дарвозамиздан жой олди. Яна бир қарши ҳужумдан эса жарима майдончамизда Жалил Кимсанов рақибга қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Илҳом Юнусов аниқ амалга оширди – 0:2. Жамоалар шу ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм жамоамиз учун омадли келди. Маьруф Зокиржонов жарима зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартирди. Кейин эса Отбек Зокиров ҳисобни тенглаштирди. Зокиров супергол соҳибига айланди.

Афсуски, дуранг натижани сақлаб қолиш жамоамиз аъзоларига насиб этмади. Неманья Йовонович Азиз Ашуров билан бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди. Яқин масофадан берилган зарбаларни Ашуров икки бор қайтарди. Учинчи зарба эса голга айланди.

Орадан бироз вақт ўтиб, Йовановичга қизил карточка кўрсатилди. Бу ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли Неманьяни ўрнига бошқа футболчи майдонга тушди.

Шу тариқа учрашув 2:3 ҳисобида навоийликлар фойдасига якунланди. Ўйинда катта устунликка эришган вакилларимиз мағлубиятга учрашди. Аниқроғи, устунлик ҳисобда акс этмади.

Назорат учршуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”  – 2:3 (0:2)

Бош ҳакам: Олим Толибжонов.

Голлар: М. Зокиржонов, О. Зокиров. – С. Шодмонов, И. Юнусов, Н. Йованович.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров 15. Маъруф Зокиржонов 5. Жалил Кимсанов 20. Достон Турсунов  91. Нодир Юлдашев 7. Отабек Зокиров 6. Баҳодир Акрамов 28. Абдуллоҳ Олимов,  88. Жавоҳир Сиддиқов 18. Суҳроб Бердиев, 22. Ориф Мамажонов.

Заҳирада: Руслан Матниязов, Шохрух Холматов,  Азиз Ғуломҳўжаев, Иброҳим Раҳимов, Иқбол Маликжонов, И. Абдуғаниев, И. Олимбоев, Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев.

ҚИЗИЛҚУМ: Э. Жабборов, Г. Квесеишвили, Ф. Камбаров, А. Юсупов, Г. Жумаев, Э. Бойдуллаев, И. Юнусов, С. Шодмонов, О. Нарзуллаев, В. Шодиев, Б. Ваҳобов.

 

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 13:31, 19.07.2016.
Ўқилди: 3860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.