Кириш Регистрация

Ёш шахматчиларимизнинг ғалабалари

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз ёш шахматчилари Эронда ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатида 6 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самарасида юртимиз ёшлари халқаро майдонларда улкан ғалабаларни қўлга киритмоқда. Эрондаги Осиё чемпионатида бу яна бир бор намоён бўлди.

Етти ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Алихон Авазхонов 7,5 очко билан олтин медалга сазовор бўлди. Иқтидорли шахматчимиз рапид ва блиц шахмат бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам муваффақиятли қатнашиб, иккита кумуш медални қўлга киритди. Рапид йўналишида Ҳумоюн Синдоров биринчи ўринни эгаллади.

Шу ёшдаги қизлар баҳсида Афрўза Ҳамдамова тўққиз имкониятдан 8 очко жамғариб, Осиё чемпиони бўлди, рапид ва блиц турнирларда ҳам тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Нозима Валиева рапид ва блицда кумуш ва бронза медаль билан тақдирланди.

Блиц йўналишида ўн беш ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида Далер Воҳидов биринчи, рапид йўналишида тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Расулбек Абдуллаев учинчи ўринни эгаллади. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 11:56, 23.07.2016.
Ўқилди: 4059 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик