Пойтахтимизда Халқаро шахмат кунига бағишланиб рапид ва блиц бўйича рейтинг турнирлари ташкил этилди.
Етмишдан зиёд шахматчи иштирок этган мусобақанинг рапид баҳсларида халқаро гроссмейстер Марат Жумаев тўққиз имкониятдан 9 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов етти ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этиб, 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Шамсиддин Воҳидов тўққиз партияда 7 очко тўплаб, учинчи бўлди.
Блиц турнирда Жўрабек Ҳамроқулов 7 очко билан ғолибликни қўлга киритди. 7 очко жамғарган Шамсиддин Воҳидов қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, 6,5 очко тўплаган Нодирбек Ёқуббоев учинчи ўринни эгаллади.