Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Бухоро"ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган «Навбаҳор» аъзолари дастлабки назорат учрашувини якунлашди. “Бунёдкор” футбол академияси майдонида ташкил этилган ўйинда футболчиларимизга “Бухоро” жамоаси рақиблик қилди.

Учрашувнинг дастлабки қисми давомида тенг кураш кечиб, майдондаги воқеалар ривожи асосан марказда кечди. Шу сабабли дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кузатилмади. Биринчи бўлимнинг учдан икки қисми ортда қолаётган бир паллада жамоалар биттадан гол уришга эришишди. Дастлаб Шавкат Саломов ҳисобни очган бўлса жавоб ҳужумида Акрам Баҳриддинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир пайтда рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Владислав Алексин жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Эътиборли жиҳати бу гол Алексин учун “Навбаҳор” таркибида урган дастлабки голи бўлди.

Иккинчи бўлимни фаол тарзда бошлаган футболчиларимиз учинчи голни уришга ҳам эришишди. Захирадан майдонга тушган Абдумалик Абдуллаев “Навбаҳор”га қайтишини гол билан нишонлади. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган жамоамиз аъзолари кейинги дақиқаларни анча хотиржам ўтказишди. “Бухоро” футболчиларининг вазиятни ўнглаш учун қилган хатти-ҳаракатлари эса самара бермади. Аксинча вақт ўтгани сайин вазиятни тенглаб, баҳс сўнггида ташаббусга эришган футболчиларимиз яна икки бор муваффақият қозонишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо, Абдуллаев ва Алиевнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Шу тариқа, давралар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинини ўтказган футболчиларимиз “Бухоро” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

«Навбаҳор» – «Бухоро» – 3:1 (А.Баҳриддинов 28, В.Алексин 42, А.Абдуллаев 49 - Ш.Саломов 27).

«Навбаҳор»: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамсиддинов, Мурод Тўйчибаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Ғайрат Жўраев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Владислав Алексин. Захирадан майдонга тушганлар: Артур Парванов, Абдумалик Абдуллаев, Ислом Исоқжонов, Билол Шарофиддинов, Шоҳжаҳон Аббосов.

Захира: Мирзоҳид Маматханов, Азиз Ғуломхўжаев, Фарруҳ Нурлибоев, Ҳожиакбар Юнусов, Дониёр Инамов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:40, 23.07.2016.
Ўқилди: 5401 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.