Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Андижон»: Назорат учрашувида ҳисобда акс этмаган устунлик

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, кеча ёшлар жамоамиз Қувасойда “Цементчи” билан назорат учрашувини ўтказди. Расмий ўйинлар бошланиши олдидан сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлгани боис, мураббийлар таркибдаги ўйинчиларнинг имкониятини яна бир бор кўздан кечириб олди. Дарвоқе, “Андижон” ёшлар жамоасига яқинда бош мураббий этиб Рафаель Муслимов тайинланди. Расул Раҳмонов эндиликда унга яқиндан ёрдам беради.

Ўйинга келадиган бўлсак, афсуски устунлик ҳисобда акс этмади. Бундай дейишимизнинг боиси шундаки, “Андижон” ёшлар жамоаси шу куни мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам расмий ўйинлар олдидаг бироз сергакликка чорлади. Гарчи ўртоқлик ўйини мақомини олган бўлсада, учрашув гўёки расмий баҳсдек ўтди дейиш мумкин. Темур Тўхтасинов бошчилигидаги олий лига тоифасидаги ҳакамлар учрашувни бошқариб борди ва стадионга ҳам мухлислар ташрифи 100дан зиёд бўлди. Мезбон жамоа раҳбарияти бевосита стадионга келиб, ўйинни кузатиб боргани ҳам “Цементчи” футболчиларини кўпроқ ғалабага ундади дейиш мумкин.

Ўйинда илк бор ҳисобни мезбонлар очишди. Давралар оралиғида “Цементчи” сафига келиб, кўрикдан ўтаётган Абдулла Абдуллаев биринчи голга муаллифлик қилди. Бунга жавобан Жаҳонгир Мақсудов рақибларини кетма-кет алдаб ўтиб, узоқ масофадан дарвоза томон кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 1:1 кўринишга келтирди. Шу тариқа жамоалар танаффусга дуранг билан чиқиб кетди.

Иккинчи бўлимни ҳам ёшларимиз ҳужумкорликда бошлади. Жарохат олиб мажбуран майдонни тарк этган Аваз Олимжоновнинг ўрнига тушган Хондамир Юлдашев “Цементчи” дарвозасини ўққа тутди ва “Андижон” ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди – 1:2.

Табиийки ушбу голдан кейин стадионга ташриф буюрган ишқибозларнинг кайфияти бироз тушиб кетди. Буни яхши ҳис қилган “Цементчи” футболчилари асосий эътиборини мағлубиятдан қутилиб қолишликка қаратди. Ҳужумларнинг бирида қувасойликлар мувозанатни тиклади. Раҳматулло Мелибоев бурчак тўпини ўйинга киритди. Аввалига Жамшид Қобулов тўпни дарвозага йўллашга уринди, сўнгра марказий ҳимоячи Аъзамжон Самижонов жарима майдони ичида беэътиборсиз қолиб кетди ва тўпни дарвозага аниқ йўллади – 2:2.

Ҳисоб тенглашгач, “Андижон” ёшлар жамоаси ўз омадини яна рақиб жарима майдони ичидан излади. Рўзивой Абдуғаффоров деярли юз фоизлик имкониятдан унумли фойдалана олмади. Шунингдек Бахтиёр Қосимовнинг зарбаларига ҳам бирозгина аниқлик етишмади. “Бургутлар”нинг ҳужумлари хавфли тус ола бошлагач, мезбонлар устози ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида захирага олинган Оқилбек Маҳмудов яна қайта майдонга чиқарди. Шундан ҳам билиш мумкинки, рақиб қолган вақт давомида “Андижон”ни янада хурмат қила бошлади ва ўз майдонида мухлисларини қувонтириш учун жиддий курашди.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги 10 дақиқаси ўтиб бораётганида андижонлик футболчилар деярли бутун жамоа бўлиб ҳужумга ташланди. Қувасойликлар эса бундан унумли фойдаланиб қолди. Элёр Мамасолиев қарши ҳужумни самарали якунлаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди – 3:2.

Шу тариқа назорат учрашувида “Андижон” ёшлари мағлубиятга учради. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ёшларимиз “Ёзёвон-Лочинлари” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, “Навбаҳор” ўринбосаларини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди “Андижон” ёшлар жамоамиз 2 август куни “Пахтакор”га қарши кечадиган ёшлар лигасининг 16-туридан ўрин олган учрашувга тайёргарлик кўришни бошлайди.

27.07.2016

Назорат учрашуви.

“Цементчи” – “Андижон” 3:2 (1:1).

Қувасой. “Цементчи” стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Мааражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

Голлар: Абдулла Абдуллаев, Аъзамжон Самижонов, Элёр Мамасолиев – Жаҳонгир Мақсудов, Хондамир Юлдашев.

“Цементчи”: 16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Ёқубов, 23. Оқилбек Маҳмудов, 5. Абдухолиқ Қурбонов (С), 9. Жамшид Қобулов, 17. Суннатилло Эрматов, 13. Абдулла Абдуллаев, 4. Раҳматулло Мелибоев, 5. Отабек Аҳмадалиев, 21. Элёр Мамасолиев, 7. Даврон Исоқов.

Захирадан тушганлар: 3. Мадамин Маҳмудов, 10. Сардор Сотволдиев, 20. Аъзамжон Самижонов.

“Андижон”: 50. Баракатулло Исроилов, 4. Дилмурод Маҳмудов (С), 67. Шояд Муллажонов, 45. Артур Маматказин, 7. Шохруҳ Эргашев, 14. Аброр Комилов, 8. Бахтиёр Қосимов, 20. Элдор Жонибеков, 28. Шохжаҳон Ҳасанов, 33. Жаҳонгир Мақсудов, 18. Аваз Олимжонов.

Захирадан тушганлар: 17. Хондамир Юлдашев, 11. Бобур Ўришев, 70. Рўзивой Абдуғаффоров.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 11:55, 28.07.2016.
Ўқилди: 5532 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.