"Краснодар" клуби ва Исландия терма жамоаси ҳимоячиси Рагнар Сигурдссон Евро-2016 ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашар экан, россиялик футболчилар Мамаев ва Кокорин атрофида юзберган воқеага ҳам изоҳ берди.
- Ресторандаги видеони назарда тутяпсизми? Тафсилотларни билмайман, буни муҳокама қилиш менинг ишим эмас.
- Агар бу иш Исландия терма жамоаси ўйинчилари билан содир бўлганда нима бўлар эди?
- Яна такрорлайман: тафсилотлардан бехабарман. Умуман олганда, таътилда экансан, ўзингни хоҳлаганча тутишинг мумкин. Ишонч билан айтаманки, Исландияда бунга бунчалик аҳамият берилмаган бўлар эди. Одамларга бу шунчаки қизиқмас", - дейди Сигурдссон.