Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Ўзбекистон кубоги. «Бухоро» ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финалчисига айланди. 5 июль куни ушбу жамоаларнинг Қўқонда бўлиб ўтган чорак финалнинг биринчи учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйиндан кейин бухороликлар устози Жамшид Саидов ярим финал масаласи жавоб баҳсида ҳал этилишини айтиб ўтганди.

Ўйин кутилганидек, мезбонлар ҳужумлари билан бошланди. Бухороликлар дастлабки дақиқалардан олдинга ташланишди. Қўқонликлар эса 14-дақиқага келиб хавфли ҳужум уюштиришди. Ўнг қанотдан хужум ташкил этилган Олимов-Отақўзиев-Сиддиқов-Бердиев комбинациясидан сўнг “Бухоро” ҳимоячилари аранг хавфни бартараф этишди. Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 59-дақиқада бухороликлар ҳисобни очишди. Саламат Қуттибоев гол муаллифи бўлди. 79-дақиқада Шавкат саломов ҳисобни 2:0га етказди. Бунгача эса Суҳроб Бердиев қулай имкониятдан фойдалана олмаганди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва “Бухоро” ярим финалга йўл олди.

Ўзбекистон кубоги, чорак финал, жавоб учрашуви
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:0 (0:0)
Ҳакамлар: Д. Пислегин,  О. Жумаев,  А. Усмонов, Ш. Ражабов.
Голлар: Саламат Қуттибоев – 59, Шавкат Саломов – 78.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 80. Нодир Йўлдошев (70. Собир Хамидов-65),  5. Жалил Кимсанов (14. Авазхон Маматхўжаев-42) , 6. Достон Турсунов    15. Маъруф Зокиржонов, 28. Абдуллоҳ Олимов , 29. Иқбол Маликжонов, 99. Жавоҳир Сиддиқов, 7. Отабек Зокиров,  90. Суҳроб Бердиев  9. Носир Отақўзиев (6.Баҳодир Акрамов-75).
“Бухоро”:  20. Сардор Қобулжонов,  8. Саламат Қутибоев, 10. Шавкат Саломов, 11. Саньат Шихов,  16. Артём Филипосян, 19. Жасур Ҳасанов , 23. Александр Мерзляков, 33. Бобир Амонов (93. Максимилиан Фомин – 85), 71. Анвар Ражабов (7. Суҳроб Неъматов – 88), 85. Руслан Мелезиддинов, 87. Алишер Саноев.
Назоратчи: А. Клепиков.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:37, 28.07.2016.
Ўқилди: 7433 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.