«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттириши мумкин. Sport.es нашри тарқатган маълумотларга кўра, посбон «Аякс» таркибини кучайтириш учун номзодлар қаторига киритилган.
Таъкидланишича, Амстердам клуби раҳбарияти немис футболчисининг тажрибаси, етакчилик қобилияти ва ҳужумларни қисқа паслар орқали бошлаш кўникмасини юксак баҳолайди. Бу хислатлар жамоанинг ўйин фалсафасига тўлиқ мос келади деб ҳисобланмоқда.
Шунингдек, «Аякс»нинг янги бош мураббийи Мичел ҳам тер Штеген билан яна ишлашни истамоқда. Мутахассис аввалроқ дарвозабон билан у «Жирона»да ўйнаган даврда ҳамкорлик қилган эди.













