Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Рўзиқул Бердиев: «Мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандмиз»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи - Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилдик деб, ўйлайман. Улар албатта бугунги ўйиндан ғалаба кутишганди. Бугун уларга қувонч улашганимиздан хурсандмиз. Мана ярим финалга ҳам йўлланмани қўлга киритдик.

Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, йигитларда озроқ ҳаяжон бўлди. Янги ўйинчиларимизнинг ҳам жамоамиз ўйинига тўлиқ киришиб кетишига озроқ вақт керак бўлади. Баъзи камчиликлар ҳам кўзга ташланди, буларнинг устида ишлаймиз ва кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз.

Нега Черанни ўйин бошидан туширмадик? Драганнинг Қаршига келганига бугун тўрт кун бўлди, бизнинг тайёргарлик машғулотларимизда иштирок этгани йўқ. Легионерларимиз ҳали тўлиқ ўйинга тайёр эмас. Улар ўз устида ишлашади ва жисмоний тайёргарликларини яхшилаб олишади. Ўзларингиз гувоҳ бўлдиларингиз, Драган бугун яхши ўйинчи эканлигини озроқ ўйнаса ҳам кўрсата олди. Ўйлайманки, иккинчи даврада унинг бизга катта фойдаси тегади. Худди шундай Красич ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатди, аммо унинг ҳам жисмоний тайёргарлиги кўнгилдагидек эмас. Албатта, биз уларга ўзлари устида кўпроқ ишлашга имкон берамиз.

Шаҳбоз Эркиновни бугун “Андижон” жамоаси ҳимоячилари жуда қаттиқ қўриқлашди, чунки унинг ўйинини улар билишарди. Шунга қарамасдан у яхши ҳаракат қилди ва вазиятлар ярата олди. Аммо ундан кейинги ўйинларда яхши натижа кутиш мумкин, жамоамизга ёрдами тегади.

Баъзи ўйинчиларимизни бугунги ўйинга туширмаганимизнинг сабаби, масалан ёш футболчиларимиз яқинда Сингапурдан учиб келишди, биз уларга кўпроқ дам беришга қарор қилдик.

Жамоадаги рақобат? Рақобат бизга керак, қачонки жамоада соғлом рақобат бўлса, йигитларда доим ўсиш бўлади, улар ўз устиларида кўпроқ ишлашади. Бизда ҳозир қанот ярим ҳимоясида рақобат камроқ, ўйлайманки, бунинг ҳам ечими бор.

Биз яқинда ўзимизнинг собиқ ўйинчимизни мураббийлар штабига жалб қилдик, бу – Николай Минчев. Албатта уни танийсизлар, молдовиялик мутахасис. Аввал жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Минчев бизда асосан селекция ишларимизда ва ўйинчиларни техник томондан тайёрлашга ёрдам беради", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 08:53, 30.07.2016.
Ўқилди: 5864 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.