Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи хилпирай бошлади (фото)

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон делегацияси Рио-де-Жанейро шаҳрига етиб келиб, жойлашганидан сўнг Олимпия шаҳарчасида мамлакат байроғини юқорига кўтаришга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хақиқий байрамона руҳда ташкил этилган маросимда Олимпия шаҳарчаси мери, баскетбол бўйича Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионидек шарафли унвонга сазовор бўлган Жанет дус Сантуш Аркаин сўзга чиқиб, Ўзбекистон делегациясини XXXI ёзги Олимпия ўйинларига ташрифи билан муборакбод этди ва барча юртдошларимизга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилади, деб ёзилади хабарда.

«Давлатимиз байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир хаётимдаги энг ёрқин дамлардан бири сифатида мухрланади. Қалбимни кучли ҳаяжон чулғаб олди. Биласизми, ўша дамдаги ҳолатни ҳозир икки оғиз сўз билан таърифлаб бера олмайман. Кўзларимда қувонч ёшлари пайдо бўлди. Ишонч билан айтаманки, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, халқимиз, Президентимиз ишончларини оқлаш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз», — деди таэквондо бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин.

«Қалбимизда озод ва обод юртимизга бўлган ҳурмат ва эхтиромни, фахр ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди. Биз тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамида ҳам Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини намоён этишга астойдил бел боғлаганмиз. Ниятимиз Рио—2016 ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жонажон диёримизга ёруғ юз билан қайтиш», — дейди юнон-рим кураши бўйича терма жамоа аъзоси Элмурад Тасмурадов.

Байрам тадбирида Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар иштирок этди. Энди Ўзбекистон байроғи йирик спорт фестивалида ўз спортчилари билан иштирок этадиган мамлакатлар байроғи қаторида олимпия ўйинлари якунига қадар хилпираб туради.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:36, 03.08.2016.
Ўқилди: 5549 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.