Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

11 август куни “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади

Баҳо:
+ | -

11 август, пайшанба куни “Пахтакор-79” жамоаси аъзоларини вафотига сабаб бўлган авиафалокат содир бўлганига 37 йил бўлади. Мана шу муносабат билан, ушбу санада, Тошкентда бир неча тадбирлар бўлиб ўтади.

Аввалига, 09:00да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида жамланади. Бу ердаги хотирлаш маросими якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган “Пахтакор” футболчилари дафн қилинган Боткин қабристонига ташриф буюришади.

Тадбирларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, 5-10 август кунлари давомида болалар ўртасида Тошкентда “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтади.

1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзолари хотирасини ёд этиш мақсадида ўтказиладиган турнирда мамлакатимизнинг 12 жамоаси 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар билан иштирок этади. Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон, Олмалиқ жамоалари билан бирга "Пахтакор", "Пахтакор-2" (2002 йил) ва БЎСМ-16 жамоалари турнирда қатнашади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:47, 04.08.2016.
Ўқилди: 5395 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.