«Арсенал» клубининг собиқ футболчиси Лоран «Лестер» ҳужумчиси Риёз Маҳрез ҳақида ўз фикрини билдириб, ҳужумчи «канонирлар» учун керакмас деган хулосага келди.
«Маҳрез «Арсенал»га керакмас. Ҳа, у яхши футболчи, бироқ шундай ҳислатларга эга футболчилар «Арсенал»да кўп. Мен ҳужумкор яримҳимоячилар ҳақида гапиряпман. Улар Месут Ўзил, Жек Уилшир, Аарон Рэмси, Окслейд-Чемберлен, Тео Уолкотт... Шундай экан, Маҳрез «Арсенал»га керак эмас» - деди Лоран Evening Standard хабарида.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг сўнгги мавсумида Маҳрез 37 ўйин ўтказиб, 17та гол уришга муваффақ бўлган эди.