Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду твиттер саҳифасида Европа кубоги билан тушган фотосуратини жойлаштирди ва унга «Тезда эслатаман» деган ёзувни қўшиб қўйди. Бу билан португалиялик футболчи ҳамюрти Жозе Моуриньонинг танқидига ўзига хос жавоб берди.
Гап шундаки, аввалроқ, Жозе Моуриньо Роналдунинг финал ўйини якунидаги ҳатти -ҳаракатларига баҳо бераркан: «Криштиану Евро-2016 финалининг сўнгги дақиқаларида жамоасига ёрдам бергани йўқ. Ўйинни бош мураббий бошқариб борди. Роналду эса эҳтиросларга берилиб, ўрнидан туриб кетди, ўзини бошқара олмай қолди холос» - деган эди.