Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Рио-2016, 7 август анонси. 6 нафар спортчимиз баҳсларда иштирок этади

Баҳо:
+1 | -

Бугун олимпиаданинг иккинчи куни. Яна 6 нафар спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади. Уларнинг анонси билан таништириб ўтамиз.

Академик эшкак эшиш, эркаклар, яккалик, 2000 метр.
Шаҳбоз Холмурзаев бугун чорак финалга чиқиш учун қўшимча саралаш мусобақасида қатнашади. Бу босқичда гуруҳларда дастлабки иккита ўринни эгаллаган спортчилар кейинги босқичга чиқадилар. Бошланиш вақти — 16:30.

Стол тенниси, эркаклар
Зоҳид Кенжаев кеча чехиялик теннисчини мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олганди. Бугун ҳамюртимиз Буюк Британиядан ташриф буюрган Лиам Питчфордга қарши баҳс олиб боради. Ушбу спортчи дунё рейтингида 28-ўринни банд этиб турибди. Бошланиш вақти — 18:00.

Зоҳид ушбу спортчи тўсиғидан ўтса, навбатдаги босқичда хитойлик Ма Лонг билан баҳслашади. Учинчи босқич ўйини бугун 22:30га белгиланган.

Дзюдо, эркаклар, 66 кг.
Дзюдода бугун эркаклар 66 кг, аёллар 52 кг. вазнда беллашувларни ўтказишади. Эркаклар мусобақасида ҳамюртимиз Ришод Собиров баҳсларга киришади. Қуръага кўра, 1/16 финал босқичида ҳамюртимиз беларуслик Дмитрий Шершанга қарши татамига чиқади. Ришод ғалаба қозонса, нимчорак финалда Жо Махит (Вануату ороллари) / Жейми Мата (Аруба ороллари) жуфтлиги ғолибига қарши жанг олиб боради. Дзюдо баҳслари 18:00дан старт олади.

Теннис, эркаклар, яккалик
Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин олимпиададаги илк ўйинини ўтказади. Ҳамюртимиз Давид Феррерга қарши кортга чиқади. Испаниялик спортчи мусобақада 8-рақам остида тартибланган. Бошланиш вақти — 19:00.

Бокс, эркаклар, 69 кг.
Шаҳрам Гиясов ўз фаолиятида илк марта Олимпиадада иштирок этмоқда. Дастлабки саралаш босқичида унга испаниялик Юба Сиссокога қарши рингга кўтарилади. Бошланиш вақти — 01:45.

Спорт гимнастикаси, аёллар, умумий
Ўз фаолиятида еттинчи олимпиадада иштирок этаётган Оксана Чусовитина бугун умумий (4та йўналишни ўз ичига олган) саралаш баҳсларида иштирок этади. 41 ёшли спортчимиз бугунги натижалар орқали умумий ва алоҳида йўналишлар бўйича финал йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:34, 07.08.2016.
Ўқилди: 11335 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.