Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Рио-2016. 14 август. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими

Баҳо:
+ | -

Бугун олимпиаданинг тўққизинчи куни. Бугунги кун Ўзбекистон делегацияси ва мамлакати учун унутилмас кунга айланиши мумкин. Боиси, боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов финал жангини ўтказади, Оксана Чусовитина таянчдан сакрашда финал баҳсларида иштирок этади, юнон-рум кураш усталаримиз баҳсларда иштирок этишади.

Марафон, аёллар
Икки нафар спортчимиз марафон баҳсларида иштирок этишади. Ситора Ҳамидова ва Марина Хмелёвская стартга чиқишади. Бошланиш вақти — 17:30.

Юнон-рум кураши
Бугун 59 ва 75 кг. вазндаги юнон-рум курашчиларнинг баҳслари ўтказилади. Енгил вазнда Элмурат Тасмурадов, ўрта вазнда эса Дилшод Турдиев гиламга чиқади. Дастлабки нимчорак финал босқичида ҳар иккала бокчимизга сербиялик курашчилар рақиблик қилади. Элмурат Кристиан Фрис, Дилшод Виктор Немесга қарши жанг билан баҳсларни бошлайди. Саралаш беллашувлари 18:00да, финал жанглари 01:00да бошланади.

Бокс
Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. Дастлаб 64 кг. вазнда Фазлиддин Ғоибназаров чорак финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик Манож Кумарга қарши жанг олиб боради. Бошланиш вақти — 21:15.

Олимпиада чемпионлиги учун бугун Ҳасанбой Дўсматов финал баҳсида иштирок этади. Энг енгил вазндаги спортчимизга колумбиялик Юрбержен Херни Мартинес рақиблик қилади. Бошланиш вақти — 22:15.

Дастлабки босқичдан озод этилган Муроджон Аҳмадалиев (56 кг) бугун чорак финал йўлланмаси учун рингга чиқади. Унга бу босқичда қозоғистонлик боксчи Қайрат Ералиев рақиблик қилади. Бошланиш вақти — 02:15.

Спорт гимнастикаси, таянчдан сакраш
Таянчдан сакраш йўналишида саралашдан муваффақиятли ўтиб, финал йўлланмасини қўлга киритган гимнастикачимиз Оксана Чусовитина бугун медаллар учун баҳс олиб боради. Саккиз спортчи орасида ҳамюртимиз учинчи бўлиб стартга чиқади. Финал мусобақаси 22:47да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:05, 14.08.2016.
Ўқилди: 14711 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.