Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

"Навбаҳор" "Сўғдиёна"га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Бугун Олий лига 18- туридан ўрин олган "Сўғдиёна"-"Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув "Навбаҳор"нинг кичик устунлигида бошланди. Дарвоза томон дастлабки зарбани Акрам Баҳриддинов берди. Бироқ унинг зарбаси кучсиз чиққани боис дарвозабон тўпни қайтаришда қийналмади. 7-дақиқада эса Санжар Рашидов жарима майдонида қулай вазиятни кўкка совурди. Орадан икки дақиқа ўтиб эса "Сўғдиёна" вакили Баҳодиров бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади. 11-дақиқада эса Рашидов бўш дарвозани ишғол қила олмади! Мезбонлар босимни оширишмоқда. 14-дақиқада Жиямуродов амалга оширган жарима тўпи хавфли чиқди. Якуний зарбани Парванов бартараф қилди. Навбатдаги ҳужумда эса Тошпўлатов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпга ета олмади. 22-дақиқада Санжар Рашидовнинг 18 метрлардан тепган тўпи ноаниқ кетди. 30-дақиқада Маҳмудовнинг жаримадан узатган тўпини Алексин боши билан дарвозага йўллаганди. Музаффар Абдуллаев тўпни қайтаришга улгурди. Орадан уч дақиқа ўтиб энди Абдумалик Абдуллаев яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Бўлим сўнггида мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари анча хавфли кўриниш олиб бораяпти. 39-дақиқада "Сўғдиёна" ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳаммедов жарима тўпидан Парванов дарвозасини ишғол қилди - 1:0. Дастлабки бўлимнинг сўнгги дақиқасида Абдуллаев яна бир вазиятдан фойдалана олмади. Бу сафар дарвозабон билан яккама-якка чиққанди. 1-бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам жиззахликлар устунлигида бошланди. 55-дақиқада Владислав Алексин "Сўғдиёна" посбонини доғда қолдириб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ушбу вазиятда Алексиннинг дастлабки зарбасини Музаффар Абдуллаев қайтаради, такрорий зарбада эса Владислав адашмайди. Ушбу гол Алексиннинг Олий лигада дастлабки голи бўлди. 66-дақиқада "Сўғдиёна" таркибида яхши ўйин кўрсатаётган кичик Рашидов яна "Навбаҳор" дарвозасини ўққа тутди. Лекин посбонимиз вазиятни бартараф этди. 69-дақиқада Санжар Рашидов барибир Парвановни доғда қолдирди - 2:1. Рашидов бурчакдан узатилган тўпни чалқанча тазда зарба бериб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сўнгги дақиқаларда "Навбаҳор" ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилаётган бўлса, мезбонлар орадаги фарқни оширишга ҳаракат қилишмоқда. 85-дақиқада Тўйчибоевнинг жаримадан узатган тўпидан кейинги хавфли вазиятни Музаффар Абдуллаев бартараф этди. Учрашувнинг сўнггида "лочинлар" катта куч билан олдинга ўтишди. 86-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Муҳаммаджонов боши билан дарвозага йўллади, зарба бироз ноаниқ!

Учрашув якунланди!


«Сўғдиёна» – «Навбаҳор» 2-1
Ҳакамлар: В. Цейтлин, А. Цапенко, Н. Рўзимов, Р. Абдувоҳидов
Голлар: М. Ҳолмуҳаммедов 39, С. Рашидов 69 - В. Алексин 55
"Сўғдиёна": М. Абдуллаев, Э. Орипов, М. Холмуҳаммедов, С. Рашидов, М. Музаффаров, А. Холмуродов, Қ. Баҳодиров (С. Холматов 63), Ж. Жиямуродов, Р. Ҳасанов, С. Эминов (Ж. Ҳасанов 59), И. Тошпўлатов (А. Абдураҳмонов 71).
"Навбаҳор": А. Парванов, А. Баҳриддинов, А. Маҳмудов (Д. Жабборов 81), В. Алексин, А. Алиев, Қ. Муҳаммаджонов, М. Тўйчибоев, И. Исоқжонов, Т. Шамсиддинов, А. Абдуллаев (В. Нуриев, 46), Р. Вагапов (И. Бойдедаев 74).
Огоҳлантиришлар: Ж. Жиямуродов 80, Р. Ҳасанов 90 - Қ. Муҳаммаджонов 65, В. Нуриев 72
Назоратчи: Б. Галеев
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 20:59, 14.08.2016.
Ўқилди: 3939 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.