Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Шавкат Саидов: "Фарғонада “Нефтчи”га қандай ютқазиб қўйган бўлсак, Ғузорда ҳам шу сценарий такрорланди"

Баҳо:
+ | -
Мамлакат миллий чемпионатининг навбатдаги турини сафарда – Ғузорда “Шўртан”га қарши ўтказган “Металлург” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.   Учрашувдан кейин биз “Металлург” жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.   Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:- Биз Ғузорга ғалаба учун келгандик. Гувоҳи бўлганингиздек ўйин давомида ташаббус “Металлург” футболчилари томонида бўлди. Аммо яратилган вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимиз оқсашди. Сўнгги йилларда “Шўртан”ни уйда ҳам, сафарда ҳам мағлубиятга учратиб келаётгандик. Бу сафар қарши ҳужум қурбонига айландик. Худди Фарғонада “Нефтчи”га қандай ютқазиб қўйган бўлсак, Ғузорда ҳам шу сценарий такрорланди. Биз бурчакдан тўпни ўйинга киритдик. Мезбонлар дарвозабони тўпни эгаллаб олиб тезда қарши ҳужумни бошлаб берди. Учинчи тўп оширилишидан кейин дарвозабонимиз тўпни дарвоза тўридан олиб чиқди. Мазкур камчиликни албатта уйга боргач яна қайта ўрганиб, таҳлил этамиз. Қайта такрорламаслик чораларини ишлаб чиқамиз. Кейинги ўйинларда ижобий натижаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Шавкат Саидов.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:50, 14.08.2016.
Ўқилди: 5233 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.