Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Рио-2016 олимпиадасида 100 м масофага югуриш бўйича чемпионликни қўлга киритгач, Златан Иброҳимович ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Златанни «МЮ»га ўтишини эшитгач, жуда хурсанд бўлганман. У икки ўйинда икки гол урди, бу жуда зўр. Златан – буюк футболчи» - деди Болт.
Эслатиб ўтамиз, Болт азалдан «Манчестер Юнайтед» мухлиси ҳисобланади.