Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Ориф Исмоилович ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Биринчи ҳаракатларимиз ўхшамади. Ўйин худди биз каби улар учун хам ўта мухим эди. Хулосаларни чиқарамиз. Футболчиларимни танимай қолдим, ўйин бошида ҳужум қилингандек бўлди. Аммо… Афсуски мухлисларимизни ишончларини оқлай олмадик. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Хаёт нима бўлганда ҳам давом этаверади.
– Бугун футболчиларни “Пахтакор” билан ўйиндаги каби кўзи ёниб турмади…
– Ўйиндан аввал бу ҳакда гаплашгандик. Баҳсни муҳимлигини билардик, аммо футболчиларимиз ўйиндан аввал ғалаба қозонган кўринадилар.
– “Қўқон-1912″дан шундай ўйин кутганмидингиз?
– Биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказдик, иккинчи голда эса хато килдик. Тўғриси, бундай уйин кутмагандик. 0:2 хисобда мағлубиятга учраб туриб ўйнаш кийин. Бугун бу нарса бизнинг қўлимиздан келмади.
– Ҳимояда оқсоқланиш борлиги кузатилди. Турсуновнинг йўқлиги бугунги ўйинда таъсир қилдими?
– У ҳозир даволаняпти. Таъсири бор албатта.