«Валенсия» мухлислари ҳужумчи Пако Алькасерни «Барселона» клубига ўтишидан норози бўлишган. Испания ОАВ хабарига кўра, клублар бу ҳақда келишиб олишган.
«Валенсия»нинг навбатдаги машғулоти пайтида бир гуруҳ мухлислар футболчи билан учрашиб, ундан жамоани тарк этмасликни илтимос қилишган ва «Пако, «Валенсия»ни тарк этма, бизни ранжитма» - деб айтишган. Алькасер бунга ҳеч нима деб жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» раҳабрияти Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес ўрнига майдонга туша оладиган ҳужумчи изламоқда. Раҳбарият бу ўринга Алькасерни олишни кўзлаган.













