Дортмунднинг «Боруссия» клуби сардори Марко Ройс ниҳоят ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга қарор қилди.
2014 йили у ҳеч қандай ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқаргани сабабли, 540 минг евро миқдорда жаримага тортилганди. Шундан буён Ройс автомобиль рулига ўтирмаган эди.
«Мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширдим. Ниҳоят бу можаро тугади, бундан хурсандман»", – деди Ройс Sky Sports хабарида.