Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

ФИФА президенти Жанни Инфантино Жоао Авеланжнинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг собиқ раҳбари Жоао Авеланжнинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

«Авеланжнинг 24 йил давомида ФИФА президенти лавозимида ишлагани футболни ҳақиқатан оммалаштирди ва у дунёнинг барча бурчакларига кириб борди. Бутун футбол жамоатчилиги ундан миннатдор бўлиши керак. Унинг оиласига ҳамдардлик билдираман», – деб Инфантинонинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА матубот хизмати.

Жоао Авеланж 16 август, сешанба куни 100 ёшида вафот этди. Бразилиялик собиқ мутасадди 2 июль куни Рио-де-Жанейродаги шифохоналардан бирига зотилжам ташхиси билан ётқизилганди. Аммо соғлиғи яхшилангани сабабли у уч кундан кейин шифохонани тарк этганди.

Авеланжнинг қариндошлари ва яқинларига Бразилия футбол конфедерацияси ва Россия футбол иттифоқи ҳам ҳамдардлик билдирди. Хусусан, Бразилия футбол конфедерацияси мамлакат чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари 1 дақиқалик сукут сақланиш билан бошланишини маълум қилди.

Маълумот учун, Жоао Авеланж 8 майда 100 ёшга тўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:59, 17.08.2016.
Ўқилди: 6500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик