Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Қўқон-1912" ёшлари йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

Баҳо:
+ | -

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари 19-турда ҳам мағлубият аламини татиб кўришди.

“Бухоро”га қарши ўйинни жуда бўш ўтказган вакилларимиз рақибда 4:0 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида ҳисоб очилди. Феруз Мўминов ўнг қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозамизга аниқ жойлади – 1:0.

Шундан кейин жамоамиз аъзоларида ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиш имконияти вужудга келганди. Аммо Муҳаммаданас Ҳасанов бошлаган ҳужумни Бахтиёр Абдубаннонов якунлай олмади.

22 – дақиқа мезбонлар иккинчи голни киритишди. Бу сафар Мирфайз Муҳиддинов аниқ зарба берди – 2:0.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Шоҳруҳ Холматов тўпни жарима майдонимиз ичида дарвозабонга узатди. Азиз Ашуров иложсиз тўпни ушлаб олди. Тахминан 4 метрдан эркин зарбаси белгиланди. Хайриятки, мезбонлар унумли фойдалана олишмади.

Аброр Рахмоновнинг яна бир аниқ зарбаси, дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпга ҳужумчиларимиз етиб кела олишмади.

Ўйиннинг биринчи тайми шу ҳисобда якунланди.

46-дақиқада бухороликлар яна битта тўп киритишди – 3:0.

Голдан кейин ўринбосарларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. Ана шунда ҳужумларнинг бирида Достон Мелиқўзиевнинг боши билан берган зарбаси кучсиз чиқди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг жарима зарбаси чиройли чиқди, лекин бироз юқоридан кетди.

Иккинчи таймнинг қолган дақиқаларида мезбонлар яна уч марта даврозамизга тўп киритиб, йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшлар лигаси. 19-тур

“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 6:0 (2:0)

Голлар: Феруз Мўинов 10, Мирфайз Муҳиддинов 20, Жамолиддин Убайдуллаев 46, Элшод Дилмуродов 71, Нодир Давлатов 74, Ислом Холиқов 87.

“Бухоро”: Муҳиддин Худоёров, Миржамол Жумаев, Мўминжон Умаров, Наримон Ҳасанов, Ислом Холиқов, Бекзод Идиев, Мирфайз Муҳиддинов, Сардор Сулаймонов, Жамолиддин Убайдуллаев, Шуҳрат Салимов, Феруз Мўинов.

Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Нозим Умуров, Нодир Давлатов, Жаҳонгир Хайриев, Элшод Дилмуродов, Саиддостон Фарҳодов, М.Тимуров.

“Қўқон-1912”: 1. Азиз Ашуров, 27. Исмоил Охунжонов, 4. Шоҳруҳ Холматов, 18. Бахтиёр Абдубаннонов, 19. Сардор Исақов, 6. Иқрор Раҳимов, 10. Аброр Раҳмонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Достон Мелиқўзиев, 17. Азиз Тўхтабоев, 23. Бахтиёр Мусурмонов.

Захира: 1. Р Матниязов, 14. Искандар Алимбоев, 15. Маьруф Зокиржонов, 28. Миртўра Акбаров, 88. Шаҳзод Эргашев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:41, 18.08.2016.
Ўқилди: 5139 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.