Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт ўзини Пеле ва Муҳаммад Алига тенглаштирди

Баҳо:
+ | -

Олимпия ўйинларининг 8 карра чемпиони ямайкалик спринтер Усэйн Болт спортда исботлаши керак бўлган бошқа ҳеч нарса қолмаганини айтиб ўтди. Бундай фикрни у Рио–2016 Олимпиадаси ахборот хизматига маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Ямайкалик спринтер Рио–2016 Олимпиадасида 100 (9,81 сония) ва 200 метрга (19,78 сония) югуриш баҳсларида олтин медални қўлга киритиб, саккиз карра Олимпиада чемпионига айланди.

«Мен исботлашим керак бўлган ҳеч нарса қолмади. Буюк эканимни яна нима билан исботлашим мумкин? Мен машҳур футболчи Пеле ва афсонавий боксчи Муҳаммад Али сингари спортчилар қаторида бўлиш учун ҳаракат қиляпман. Умид қиламанки, Риодаги Олимпиададан кейин улардан бирига айланаман», – деди Болт.

Болт, шунингдек, Риодаги Олимпиада унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини таъкидлади. «Ўйлашимча, бу менинг сўнгги Олимпиадам», – деди 29 ёшли спортчи.

Усэйн Болт Пекин–2008 ва Лондон–2012 ўйинларида учта йўналишда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлганди. 2015 йилги жаҳон чемпионатида ямайкалик учта олтин билан 11 карра жаҳон чемпионига айланганди. Ушбу натижа енгил атлетика тарихида энг яхшиси сифатида қайд этилди.

Болт 100 ва 200 метрга югуриш бўйича амалдаги рекорд соҳиби саналади – 9,58 ва 19,19 сония.

 

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:15, 19.08.2016.
Ўқилди: 4601 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик