Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

“Бухоро” яна "Қўқон-1912”дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Олий лига

19-тур

 “Бухоро”  –  “Қўқон-1912” 3:1 (2:0)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент).

Голлар: Санъат Шихов 22, Баҳодир Пардаев 26 пенальти, Вадим Чемиртан – 73. – Достон Турсунов – 90+3.

“Бухоро”: 20. Сардор Қобулжонов, 7. Суҳроб Неьматов, 8. Саламат Қуттибоев (93. Максимилиан Фомин – 83),  11. Саньат Шихов, 18. Баҳодир Пардаев, 19. Жасур Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Бобур Амонов, 55. Шавкат Муллажонов, 61. Азиз Ибрагимов (70.  Вадим Чемиртан – 50), 85. Руслан Мелзиддинов

Захира: 1. Муҳиддин Худоёров, 17. Жамоллидин Убайдуллаев, 30. Асилбек Амонов, 71. Анвар Ражабов, 87. Алишер Саноев.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин,  7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев,  20. Достон Турсунов, 80. Нодирбек Йўлдошев (28. Абдуллоҳ Олимов – 46), 29. Иқбол Маликжонов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов (6. Баҳодир Акрамов – 77), 99. Жавоҳир Сиддиқов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев (22. Ориф Мамажонов – 65).

Захира:  12. Азиз Ашуров, 14. Авазхон Маматхўжаев,17. Азиз Тўхтабоев, 49. Шоҳруҳ Холматов.

Назоратчи : Р Айтеков (Тошкент)

ПФЛ вакили : Н Лутфуллин (Тошкент)

 

Учрашувни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. 11- дақиқада ўнг томондан жарима тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Собир Ҳамидовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Иқбол Маликжонов зарба берди. Зарба бироз  юқоридан кетди

Бухороликлар ҳам шундай имкониятни қўлга киритишди. Уларнинг зарбалари ноаниқ бўлди.

Бухороликларнинг бурчак зарбаси хавфли кўриниш олди.

Жавоҳир Сиддиқовнинг тўп оширишидан сўнг Отабек Зокиров қулай вазиятга чиқди. Унинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

22- дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Ҳимоядаги хатодан сўнг Саньат Шихов дарвозамизни ишғол қилди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади.

Баҳодир Пардаев пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0га етказди.

Сиддиқов-Ҳамидов комбинацияси жуда чиройли чиқди. Аммо якунда Носир Отақўзиевдан аввал дарвозабон тўпга етиб борди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

2-таймни  жамоамиз  шиддатли  бошлади. Собир Ҳамидов бурчакдан ошириб берган тўпга бухороликлар эга чиқишди. Бироз ўтиб, Жавоҳир Сиддиқовнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.

Захирадан майдонга тушган Ориф  Мамажонов  жуда  қулай  вазиятдан  фойдалана  олмади. Ўзгаришлардан  сўнг  жамоамиз  ўйини  анча  кучайди.

73-дақиқада бухороликлар бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришди. Гол  муаллифи  захирадан майдонга тушган Вадим Чемиртан бўлди.

Ўйин якунланиши арафасида Носир Отақўзиевнинг  бош  билан  берган  зарбасидан  сўнг  тўп  дарвоза  ичидан  қайтгандек  кўринди. Аммо ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда футболчиларимиз ҳисобни қисқартишиди. Достон  Турсунов  учрашув  сўнггида  ягона  голни  киритди.

Шу тариқа жамоамиз меҳмонда мағлубиятга учради.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:54, 19.08.2016.
Ўқилди: 5315 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.