Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Рио-2016. Бокс. Фазлиддин Ғоибназаров финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Рио олимпиадасида яна бир боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди! 64 кг. вазн тоифасида Фазлиддин Ғоибназаров жаҳон чемпиони — Виталий Дунайцевга қарши кечган ўта муросасиз жангда ғалаба қозонди.

Биринчи раунда ринг марказини Фазлиддин эгаллаган бўлса, россиялик спортчи иккинчи рақам остида ишлашга ҳаракат қилди. Ҳакамларнинг баҳолари қизиқ бўлди. Уларнинг икки нафари Дунайцевга, бири эса Ғоибназаровга устунликни тақдим этди.

Иккинчи бўлимда ўзбек боксчиси тўла устунликка эга бўлди ва рақибга кўплаб аниқ зарбалар берди. Ҳакамларнинг барчаси бу сафар Фазлиддиннинг ғалаба қозонганини қайд этди. Учинчи раунд бошланиши олдидан умумий ҳисоб қуйидагича кўринишга келди — 20:18, 19:19, 19:19.

Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас эди, ҳисоб хавотирли эди. Юртдошимиз учинчи бўлимда асосан очко учун ишлашга ҳаракат қилди. Чарчоқ остида жаҳон чемпионига қарши ишлаш осон эмас эди. Аммо Ғоибназаров уддалади. Сўнги раунд учун икки ҳакам россиялик боксчига, бир нафари эса ўзбекистонликка ўз овозини берди. Натижада — 2:1 (29:28, 28:29, 29:28). Фазлиддин финалда!

Шу тариқа, Ғоибназаров ўтган йили Қатарда ўтган жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият учун Дунайцевдан қасос олишга муваффақ бўлди. Энди у финалда озарбойжонлик Лоренцо Сатомайорга қарши олтин медаль учун кураш олиб боради.

Демак, 20 ва 21 август кунлари бўлиб ўтадиган финал жангларида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи — Бектемир Мелиқўзиев (75 кг.), Шаҳобиддин Зоиров (52 кг.) ва Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг.) рингга кўтарилишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:47, 19.08.2016.
Ўқилди: 9165 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик