Рио-2016 Олимпиадасида сув полоси бўйича чемпионлар аниқланди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақа финалига Сербия ва Хорватия термалари етиб келишди. 11:7 ҳисобида зафар қучган Сербия термаси Олимпиада чемпионига айланди.
Аёллар орасида бўлган мусобақаларда эса АҚШ термаси ҳал қилувчи беллашувда Италияни 12:5 ҳисобида таслим қилиб, олтин медалларга эга чиқди.