«Барселона» дарвозабони Клаудио Браво якшанба кунги машғулотга келмади, деб хабар бермоқда клубнинг расмий сайти.
Маълумотга кўра, у баъзи сабаблар туфайли машғулотда қатнашмаслик учун рухсат олган.
Аввалроқ, уни «Манчестер Сити» клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.