Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ички ишлар вазирлиги жамоаси – Касаба уюшмалари кубоги ғолиби

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан турли соҳа вакиллари ўртасида “Касаба-тур” веломарафони, “Соғлом турмуш сари” шиори остидаги тармоқлараро спартакиадалар, “Соғлом оила”, “Биз – спортчилар оиласи” каби оилавий мусобақалар мунтазам ўтказиб келинаётир.

Пойтахтимизда энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб турли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Турли соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортни оммалаштириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган турнирда 24 жамоа ўзаро баҳслашди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоаси биринчи, Олий суд жамоаси иккинчи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоалар тақдирланди.  

Манба: uza.uz
Киритилди: 14:10, 22.08.2016.
Ўқилди: 5425 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.